Жамшид Саидов: "Жуда ёмон ўйнадик"
29 окт 2020 17:47
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Жуда ёмон ўйнадик"
Ўзбекистон Суперлигаси 21-турдан ўрин олган "Бухоро" - "Суғдиёна"(2:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.
"Нима дейишни ҳам билмайман. Кўп гол ўтказиб юбордик. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва хатолар устида ишлаймиз.
Азиз Ибрагимов ва Максимилян Фоминда жароҳат бор. Шу сабабли улар биз билан бирга эмас. Умид қиламанки кейинги турга қадар сафимизга қайтишади. Табиийки, бугун ҳимояда ёмон ўйнадик. Биринчи голдан сўнг яна ўтказиб юбордик. Умуман олганда ёмон ўйнадик.
Одатда ҳимояга эътибор бериб қарши ҳужумда ўйнаётгандик. Бугун эса очиқ футбол кўрдик",- дейди Жамшид Саидов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар