UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Жамшид Саидов: "Ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашяпмиз" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашяпмиз"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

Биринчи навбатда йигитларга раҳмат айтмоқчиман. "Насаф"га қарши ўйнаш қийин, лекин улар ўз олдиларига қўйилган талабларни яхши бажаришди.

"Бухоро" майдоннинг ҳар бир қарич ери учун кураш олиб борди. Бундай ўйин билан жамоа Суперлигада қолишига ишонсак бўладими?

Турнир жадвалида ҳали охирги ўриндамиз. Лекин ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз ва ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашяпмиз. Йигитларга катта раҳмат демоқчиман. Кўплаб ёшлар ўйнамоқда, жумладан, бугун шулардан 2 таси майдонда ҳаракатланишди. Булар – Ғиёсов ва Музаффаров. Улар биринчи марта майдонга тушишди. Бундан кейин ҳам ҳар бир очко учун астойдил курашамиз.

"Бухоро" жамоаси "Машъал" майдонида тўп тепяпти. Умуман олганда, улар яратиб бераётган шароит ва имкониятлар сизларни қониқтиряптими?

Албатта, "Машъал" раҳбариятига ташаккур изҳор этамиз. Афсуски, ўз майдонимиз ҳали тайёр эмас, бу йил тайёр бўлиш-бўлмаслиги ҳам номаълум.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика