Жамшид Саидов: "Ҳакамлар жуда кўп хато қилишди. Сабаби уларга пул бермаётганимиздами?"
29 ноя 2020 18:52
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Ҳакамлар жуда кўп хато қилишди. Сабаби уларга пул бермаётганимиздами?"
"Бухоро" - "Машъал" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.
Нима ҳам дейишни билмайман, ютқаздик. Жуда ёмон ўйнадик. Нима ҳам қилардик, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
Бугун ҳакамлар ёки атайин қилишди, ёки ҳакамлик қилишни билишмайди. Жуда кўп хатолар бўлди, баҳсли вазият бўлса рақиб фойдасига, баҳсли вазият бўлса яна рақиб фойдасига...ёки биз ҳакамларга пул бермасак...жуда ёмон ишлашди. 3-4та ўйиндан буён шундай бўлмоқда. Бу борада махсус қўмита бор, улар хатоларини кўриб чиқишсин. Ёки барча бизга қарши ҳакамлик қилмоқда, ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам, қачон яхши ҳакамлик бўлади, хайронман", - дейди Жамшид Саидов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар