UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  2 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  30 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19

Жамшид Саидов: "Бизни элитадан чиқариб юборишга шошилманг" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Бизни элитадан чиқариб юборишга шошилманг"

“Бухоро”-“Андижон” (2:1) учрашуви якунлангач, матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

“Ўйинимиз ёмон чиқмади. Жуда ҳаяжонли учрашув гувоҳига айландик. Афсус яна ўша ҳолат, имкониятларимиздан унумли фойдалана олмаяпмиз. Шунча голли вазиятларни вужудга келтириб, фақатгина иккита гол билан чекланиб қолдик. Футболдаги “сен урмасанг, сенга уришади” нақли бугун яна исботини топишига оз қолди. Худога шукр, ғалаба қозона олдик, насиб қилса бу сўнгги ғалаба бўлиб қолмайди. Футболчилар энди-энди ўзларига ишонишни бошлашди. Шунча мағлубиятлардан сўнг, “Насаф” билан дуранг ўйин оз бўлсада, футболчиларни руҳан тетиклаштирди. Бугунги ғалабадан сўнг ўйлайман-ки, футболчиларимиз ҳали бундан-да кўпроқ нарсаларга қодир эканликларини тушуниб етишади. Футболчиларимиз ҳар бир ўйинга, сўнгги ўйинга тушгандай тайёргарлик кўришса агар ҳаммаси яхши бўлади. Бугунги ўйин учун футболчиларимдан миннатдорман.

Афсус, жамоамиз мана неча йилдир-ки, фақат олий лигада жон сақлаш учун курашмоқда. Бу ачинарли ҳолат. Мендан олдин нималар рўй бергани менга қоронғу, насиб қилса биз шу мавсумда мақсадимизга эришсак, келаси мавсумда бунақа ҳолатлар бўлмаслиги, жамоанинг фақат юқори ўринлар учун курашиши учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз.

Иккинчи даврада жамоага таклиф этилган барча футболчилардан кўнглимиз тўлмоқда. Асосийси, футболчиларимиз бизга ишонишда давом этишсин, биз эса футболчиларимизга ишонамиз”-деди Саидов.

-Эдгар Гесс аган бугун “Бухоро” ҳатто дуранг қайд этса, биринчи лигага тушиб кетади деган бўлар эдим деди. Сиз бунга қўшиласизми?

-Қисман қўшилар эдим. Лекин, бизни муддатдан олдин элитадан чиқариб боришга шошилмаган бўлар эдим. Ҳали 10 та учрашув бор. Биз ҳар бир очко учун, ҳар бир қарич футбол майдони учун “тиш-тирноғимиз” билан курашамиз. Бир қарич жойни жангсиз бермаймиз.

-Сизнингча Сардор Қобулжонов тўпга чиқишга хатога йўл қўймаяптими?

-Ўйин бор жойда хато бўлади. Хатони биз, заҳира ўриндиғида ўтириб қилмаймиз. Ўйин пайтида ҳар бир футболчининг хатога йўл қўйиши табиий.

-Бугун иккита легионерларимиз ўйнашмади.

-Афсус, Георгиев ва Антонюк бир неча учрашувлардан бери жамоага ёрдам бера олишмаяптилар. Уларда жароҳат бор. Кейинги учрашувгача улар тузалитб кетишларига умиз қиляпмиз.

-Маҳаллий футболчилар асосий таркибга қачон жалб қилинади?

-Маҳалий футболчиларимиздан бугунги кунда Сухроб Неъматов ва Жамолиддин Убайдуллаев асосий таркибдан муқим жой эгаллаб бўлишди. Яна икита умидли футболчиларимиз Жамшид Ҳасанов ва Нозим Умуров тиббий кўрикдан яқиндагина қайта ўтишди ва уларга рухсат энди берилди. Табиий-ки, улар асосий таркибга киришга ҳали тайёр эмас. Барча йиғинда қатнашиб машқ олиб борган паллада, улар даволаниш билан банд эдилар. Энди секин-секин улар ҳам спорт формаларини тиклаб, таркибга қўшилишади.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика