UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  1 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  2 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  9 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  3 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32

Жамшид Искандеров: "Мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман" Янгиликлар

Жамшид Искандеров: "Мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман"

"Андижон" билан биринчи тур ўйини арафасида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бошланажак мавсум ва учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум қизиқроқ ўтишини кутяпман. Чемпионлик ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар сони ошиб, чемпионатда интрига кучайишига умид қиламан. Бундан барчага фойда. Футболимиз ва жамоаларимиз савияси ҳам ошади, - таъкидлади Искандеров янги мавсум ҳақида.

"Андижон" билан душанба куни ўтадиган беллашув ҳақида тўхталар экан, Жамшид баҳсда осонлик билан ғалаба қозонилмаслигини айтиб ўтди.

- Ҳар доим мавсумдаги биринчи учрашув оғир ўтади. Чунки рақиб жамоанинг ўйин услуби ва янги футболчилари қандай ўйнашини айтиш мушкул. Янги мураббий келгач, тактика ва ўйинчиларда ўзгариш бўлади. Шу сабабли рақибни тўлиқ ўрганиб чиқишнинг иложи йўқ. Албатта, бу жамоага хос баъзи жиҳатларни биламиз. Ўйинини ўрганишга интилдик. Улар энди жамоани шундай ўйинларга руҳан яхши тайёрлай оладиган мураббийга эга. Ҳимояда жуда жипс ҳаракат қилишлари мумкин. Шунинг учун учрашув осон ўтади деб ўйламайман, - дейди Жамшид Искандеров.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика