Жамолиддин Шарипов: "Плей-оффда осон ўйинлар бўлмайди"

Narzulla Saydullayev
6 мар 2017, 19:40
Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг чорак финал учрашувларига старт берилди.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" "Пахтакор"га қарши дастлабки ўйинда 11:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин олмалиқликлар ҳужумчиси Жамолиддин Шарипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Плей-оффда кучсиз жамоа бўлмайди, фақат муносиблар бу ергача етиб келишган. Бугун имкониятларимизни максимал даражада ишга солишга ҳаракат қилдик. Бунинг самараси ўлароқ, йирик ғалабани қўлга киритдик. Бу эртанги баҳсга аъло кайфият билан тайёргарлик кўришимизга сабаб бўлади.

"Пахтакор" ёш жамоа. Ўйлашимча, улар ўзлари учун зарур бўлган тажрибани тўплашмоқда. Бугун иккинчи бўлимда "Пахтакор" ўйинчилари бизга жиддий қаршилик кўрсатишди.

Плей-оффда осон ўйинлар бўлмайди. Чорак финалга чиққан барча жамоалар чемпионлик учун курашади деб ўйлайман", - дейди Шарипов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›