UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус: "Ўзбекистонда 12 нафар футболчи бизнинг мижозимиз" Янгиликлар

Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус: "Ўзбекистонда 12 нафар футболчи бизнинг мижозимиз"

Россиялик футбол агенти Юрий Белоус Нобель Арустамяннинг кўрсатувида ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддинов ва унинг атрофида рўй бераётган воқеларга ўз муносабатини билдирди.

"Локомотив" иқтидорли футболчини қўлга киритгани шубҳасиз. Мен клуб раҳбариятининг ўрнида бўлганимда ўзбекча гаплашиб олардим, журналистларни чақирардим ва таништирардим. "Локо" нима учун бундай қилмаганидан ҳайратландим. Томонларнинг келишуви ва ишлари ҳақида фикр билдиришим қийин. Мен шуни айтишим мумкинки, бу юз фоиз шаффоф трансфер. Футболчи келди, "Бунёдкор" эса яхшигина маблағга эга бўлди. Уни "Тамбов"га ижарага беришгани ва бошқа воқеалар бўлиб турадиган ҳолат. “Тамбов” раҳбарлари билан алоқаларим яхши. Тўғри у ўйнашни истамоқда. Кубокда майдонга тушди. Алексей Миранчук каби тайёр футболчи бўлганида бошқа гап эди.

Ҳа, компаниямиз кўплаб ўзбекистонлик футболчилар билан шартнома имзолаган. Уларни менежерлар кўришади, маълумот беришади. “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва бошқа клублардан ҳам футболчилар мижозимиз ҳисобланади. Умумий ҳисобда 12 футболчи. Жалолиддинов атрофидаги зиддиятлар “Бунёдкор”нинг муаммоси. “Локомотив” ўз вазифасини бажарди. У эркин агент сифатида келди. Клуб ФИФА қоидаларига кўра компенсацияни тўлади. Жалолиддиновнинг шартномасида клуб истаётган пул ёзилган. “Бунёдкор” мўмайгина пулни олди. У ерда бир директор кетди, ўрнига бошқаси келди ва шартномани узоқ вақт топа олишмади. Бу – Ўзбекистон. Нима, Россияда бундай ҳолатлар бўлмайдими?",- дейди Белоус.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика