UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Жалолиддинов "Бешиктош"ни эмас "Локомотив"ни танлади Янгиликлар

Жалолиддинов "Бешиктош"ни эмас "Локомотив"ни танлади

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтишга яқин турибди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Москва клуби футболчи учун "Бунёдкор"га 350 минг евро тўлайди.

Бизга маълум бўлишича Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳам Жалолиддиновга қизиқиш билдирган ва "Бунёдкор"га расмий таклиф юборган.

Туркия клуби футболчи учун 400 минг АҚШ доллари (тахминан 350 минг евро) беришга тайёр эди. 

Бундан ташқари "Бешиктош" Туркия чемпиони бўлса ва Жасур 15та ўйин ўйинда камида 45 дақиқадан ўйнаса бонус тариқасида 50 минг АҚШ доллари

агар "Бешиктош" чемпион бўлса ва Жасур 30та ўйинда камида 45 дақиқадан ўйнаса бонус тариқасида яна 50 минг АҚШ доллари бермоқчи бўлган. 

Кейинги трансфер пулидан "Бунёдкор"га 10 фоиз тўланар эди. 

Футболчининг ўзига эса ойига 15 минг евро маош таклиф қилинган. Маошдан ташқари "Бешиктош" футболчининг ўзига ҳар йили бонус ҳам таклиф қилган:
Биринчи йилга 50 минг евро
Иккинчи йилга 200 минг евро
Учинчи йилга 250 минг евро
Тўртинчи йилга 300 минг евро




Бироқ Жасурнинг ўзи Россия клубига ўтишни истади ва "Бунёдкор" раҳбарияти унинг истагига қарши бормади.

"Россия чемпионатида ўйнашни истадим. Шу боис "Бешиктош" эмас "Локомотив" вариантини танладим. "Бунёдкор" раҳбариятига танловимни ҳурмат қилишгани учун раҳмат айтаман", - дейди Жалолиддинов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +108   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика