UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  5 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Жалолиддин Машарипов хақида 7 факт Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов хақида 7 факт

Жалолиддин Машарипов сўнгги пайтларда мамлакатимизнинг энг эътироф этилаётган футболчиларидан бири.

Албатта, иқтидорли футболчининг намойиш қилаётган ўйнига баҳо берадиган бўлсак, бу табиий ҳолат. "Пахтакор" сафида секин-аста етакчиликни қўлга олаётган Жалолиддин бу мавсумда мамлакатимизнинг энг кучли клуби деб эътироф этилаётган "Локомотив"га қарши баҳсдаги ўйини жуда ҳам сермазмун бўлди ва дубльга эришди. Энг муҳими бу голлар "Пахтакор"га уч очкони тақдим этди. Шу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Жалолиддинни миллий жамоага чорлади. Эрон ва Хитойга га қарши ўтказилган икки учрашувда футболчи гарчи майдонда кам ҳаракат қилган бўлсада, терма жамоамизга керакли футболчи эканлигини исботлади.

Қуйида Жалолиддин Машарипов тўғрисидаги қисқача 7 фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

1. Жалолиддин Машарипов 1993 йил 1-сентябрда Хоразм шаҳрида туғилган.

2. Футболга кириб келишига акаси Жамолиддин Машарипов сабабчи бўлган.

3. Футболнинг илк сир асрорларини Олимбой Давлатовдан олган айнан шу инсон унинг биринчи устози.

4. Энг якин дўсти Жамшид Искандаров.

5. Ҳинд кинолари ишқибози, ёқтирган актёри Амирхон.

6. Олий лигадаги илк голини "Локомотив" дарвозасига, 2014/2015-йиллар мавсумида киритган.

7. Хориж футболида Неймарнинг ашаддий мухлиси.

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2013 йилдан бошлаб асосий жамоага киритилган. Футболчи Ўзбекистоннинг бир-неча ёш тоифаларида юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келади.

"Пахтакор" 2014 йили Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2015 йилги Ўзбекистон суперкубоги иштирокчиси ҳисобланади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика