Жалолиддин Машарипов: "Тўлиб тошган стадионда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч беради"
26 мар 2021 21:30
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Тўлиб тошган стадионда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч беради"
Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан кейин Жалолиддин Машарипов микст зонада ўз фикрларини билдирди.
"Наманганда мана шундай мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли. Терма жамоанинг кейинги ўйинлари Қаршида ёки Андижонда ўтказилса яхши бўларди. Тўлиб тошган стадионда ўйнаш футболчиларга қўшимча куч беради.
Гана барибир Гана. Жаҳон чемпионатига чиққан. Тўғри иккинчи таркиби дейишди. Бизда ҳам Одил Аҳмедов, Егор Кримец, Жамшид Искандеров каби футболчилар ўйнашмади. Миллий терма жамоада биринчи ёки иккинчи таркиб йўқ деб ҳисоблайман. Чунки бунда барча ўз ватани учун ўйнайди.
Гана араб жамоаларидан жисмоний жиҳатдан анча кучли ҳисобланади", - дейди Жалолиддин Машарипов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар