UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  0 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  5 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  7 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  130

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Қатар Ўзбекистон учун омадли рақиб"

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал босқичида Таиландни мағлубиятга учратди (2:1).

Кўтаринки кайфиятда якунланган учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Жалолиддин Машарипов фикрларини билдириб ўтди. 


- Ўйин ҳақида фикрларингиз? 

- Таиланд бўлгани билан осон ўтмаслигини билар эдик. Улар ҳам оддий терма жамоа эмас. Таиландни 1-2та тўп фарқи билан ютганмиз. Биринчи голдан сўнг ўйинни бўшаштирдик. Улар ҳисобни тенглаштиргач биз яна темпни оширдик ва гол урдик. Кўрган бўлсангиз, яна ташлаб юбордик. Барибир эҳтиёткорлик бор эди. 

- Ҳисоб тенглашгач қандайдир ҳаяжон ёки босим юзага келмадими? 

- Ўйиннинг илк дақиқалардан ҳаяжон йўқ эди. Кеча кечга яқин тана ҳароратим кўтарилди. Отабек Шукуров ҳам шу сабабли майдонга тушгани йўқ. Ўйнай олмасамчи, деган ҳаяжон ўтди. Ўйнашим керак, дедим. Отабек Шукуровнинг умуман гапиришга ҳоли йўқ эди. Битта мен эмас, 2-3 нафар футболчилар шамоллаган ҳолда ўйнадик. Барибир ютганмиз деган ишонч бор эди. Ютишимиз ҳам керак эди. 

- Ҳозирги Қатар ҳақида нима дея оласиз? 

- Қатар доим биз учун қулай рақиб бўлиб келган. Қатар Ўзбекистондан доим қўрқиб ўйнайди. Бу терма жамоага қарши аввал яхши ўйнаганмиз ва ютганмиз. Бу сафар ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз. 

- Кейинги ўйингача терма жамоа сардори сифатида футболчиларни кайфиятини кўтариш зиммангизда... 

- Кийиниш хонасидаёқ кайфиятни кўтардик. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши. Равшан Эрматов ҳам келиб бизнинг кайфиятимизни кўтаришади, деб ўйлайман. Бир томондан мухлислар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳамма биз билан бирга эканлигини ҳис қиляпмиз.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика