UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  1 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  24 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Жалолиддин Машарипов: "Ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик"

Кеча Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-турида Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Падидех Хорасан

Лига чемпионов АФК. Группа B . 6-тур

23/09/2020, 23:00

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Jaloliddin Masharipov - 65'

45'
90'
31'  Ali Taheran
45'  Мохаммад Реза Халатбари
45'  Ali Nemati
69'  Akbar Sadeghi
69'  Мохаммад Реза Халатбари (Hossein Mehraban)
76'  Аболхассан Джафари
78'  Ruhollah Seifollahi (Amirhassan Jafari)
78'  Mohammad Ali Faramarzi (Alireza Asadabadi)
46'  Достонбек Хамдамов (Javokhir Sidikov)
46'  Khoziakbar Alidzhanov (Akramjon Komilov)
46'  Одилжон Хамробеков (Владимир Казак)
65'  Jaloliddin Masharipov
67'  Игорь Кримец (Садриддин Абдулаев)
73'  Akramjon Komilov
77'  Драган Черан (Asad Sobirzhonov)

Шу тариқа, "шерлар" "B" гуруҳида биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра айтиб ўтган фикрларни олдинроқ ўқигандингиз.

"Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра: "Бу ўзбек футболининг ҳам ютуғи. Ҳақиқий босим энди бошланади"

Кечаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жалолиддин Машарипов Хюистрага ҳамроҳлик қилганди. Қуйида вингернинг фикрларини келтириб ўтамиз.

Ж.Машарипов: "Ўз имкониятимнинг 70 фоизи даражасида ўйнадим деб ҳисоблайман. Бу турнирда анча қийинроқ беллашувларни ҳам ўтказганмиз. Аввалги уч учрашувда юта олмаганимиз сабабли бугун ютишимиз керак эди. Вазиятлардан фойдаланишда бу сал халал берди. "Ал Ҳилол" ҳақида умуман ўйламадик. Йигитлар билан гаплашиб, бор кучимизни бериш ҳақида бир-биримизга айтгандик. Бу кейинги ўйинларда руҳий далда бўларди. Гуруҳда яхши ўйин кўрсата олдик. Кўрсатган ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик деб ўйлайман. Мусобақада узоқроққача етиб боришни истаймиз".


- Гарчи гол уришни уддалаган бўлсанглар-да, хатто бугун ҳам қатор вазиятлар кўкка совурилди. Жисмонан кучли ва кескин футбол намойиш этадиган "Истиқлол"га қарши беллашувга бу тарафлама тайёргарлик қандай бўлади?

- Ҳар ўйиндан сўнг меҳмонхонага борганимизда жамоадаги йигитлар билан баҳсни таҳлил қилиб чиқамиз. Мураббийларнинг таҳлилидан олдин ўзаро фикр алмашамиз. Қандай ўйнадик, хатолар, яхши жиҳатлар хусусида суҳбатлашамиз. Тўғри, Чемпионлар лигасида ҳужумларни якунлаш бизга муаммолар туғдирди. Масалан, ички чемпионатимизда нисбатан анча кўп вазиятлар яратамиз ва уларни биридан гол урамиз. Чемпионлар Лигасида эса жуда кўп вазиятлар бўлмайди, бунда 2-3 имкониятдан гол уриб кетиш керак. Биз камчиликларимизга барҳам бериш устида ишлаймиз.

- Сиз дриблинги кучли ўйинчисиз ва сизга қарши рақиблар доим кескин ва қўпол ўйнашади. Олдиндаги жисмонан бақувват рақибга қарши бу қанчалик муаммолар туғдиради?

- Жиндам ҳам ҳар бир ўйинда қийналяпман, алдайман десам ҳамиша ёнимда иккита рақиб турибди, осон эмас. Улар ҳам бизни ўйинларимизни кўриб чиққан ва ўрганган. Мураббийлар менга имкон бўлиши билан рақибларни алдашга ҳаракат қилишим ҳақида айтишади, албатта. Буни жуда хоҳлаганимдан баъзида рақибларни алдашга киришиб кетиб қоламан, қаршимдан эса 2-3 нафар ўйинчи чиқиб келади. Бу эса қийинчилик туғдиряпти. Лекин, ҳар бир беллашувдан кейин хонамда ўйинни 90 дақиқа тўлиқ қайта кўриб чиқаман ва қайси жойда нима қилганимда тўғрироқ бўларди деб ўз ўйинимни таҳлил қилиб чиқаман. Навбатдаги беллашувларда янада кўпроқ уриниб, жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан.


Эслатиб ўтамиз, нимчорак финал доирасидаги "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳси 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика