UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Жаҳонгир Меҳмонов: “Легионер маҳаллий йигитлардан икки, уч баробар кучли бўлиши лозим” Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: “Легионер маҳаллий йигитлардан икки, уч баробар кучли бўлиши лозим”

Хабар берилганидек Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 10 декабрдан эътиборан маҳаллий футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўтган мавсумни муваффақиятсиз ўтказган “Лочинлар” бошқа клубларга қараганда машғулотларга эртароқ киришишди. Биз эса илк кундаги машғулотлардан сўнг жамоа етакчиси Жаҳонгир Меҳмоновдан интервью олдик.

- Тан олиб айтиш керакки, “Навбаҳор” бу йил турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган тўққизинчи ўринни банд қилди. Аввалги йилга қараганда ўйин ва натижада ҳам пасайиш кўзатилди. Шижоат ва шашт ҳам йўқолгандек таасурот қолдирди...

- Ҳа. Албатта. Бу йил жамоамизда анча пасайиш бўлди. Биринчи даврани ёмон бошламаган эдик. Бунинг сабаблари кўп. Мавсум давомида ўзгаришлар кўп бўлди. Асосий футболчиларимиз кетишди, умуман олганда Суперлига савиясидаги яхши футболчилар бор эди. Иккинчи даврада асосан қуйи лига клубларидан ёшлар жалб этилди. Шунингдек мураббий алмашди. Барибир бу омиллар таъсир қилмасдан қолмас экан. Лекин, масъулияти кучли ўйинларда тажрибали футболчиларнинг ўрни катта бўлади. Муҳим паллада ёш футболчиларнинг ҳали Суперлига ҳавосини кўрмаганлиги билинди.

- Марказда ажойиб тандем ҳосил қилган Азим Аҳмедов ва Абдужамол Исроиловни йўқлиги жамоанинг ўйинини издан чиқарди. Уларнинг ўрнини тўлдирадиган муносиб футболчилар йўқмиди? Улар сафдан чиқгач марказда бўшлиқлар юзага кела бошлади...

- Нега энди бўлмас экан? Аюбхон Нўмонов, Шаҳзод Шайманов ва бир қатор Суперлига клубларида тўп тепган футболчилар бор эди. Ярим ҳимоячи Шаҳзод Шайманов мана бир неча йилдан бери турли клублар сафида тажрибасини ошириб келяпти. Биринчи даврада ҳам марказда ҳаракат қилганди.



- Деян Журжевич қисқа муддатда жамоага нимадир ўргата олдими? Ёки нимани ўзгартиришга эришди?

- Селекция ишларини амалга оширди. Ёш ва иқтидорли футболчиларга имконият берди. Бу мураббий Ўзбекистонда анча вақтдан бери ишламаганди. Шу сабабдан кўпчиликни танимас эди. У билган ва таниган футболчилар эса бошқа клубнинг аъзоси ҳисобланарди. Айрим вақтларда биз ҳам унга маслаҳат бердик. Барибир якуний қарорни мураббий ҳал қилди.

- Легионерлар Александр Касьян, Иван Соловьёв, Славко Лукични янада кучлироқ ўйин кўрсатишларига нима етишмади?

- Мураббий алмашгандан сўнг улар ўз ўйинларини топа олишмади. Тўғрисини айтсам нима бўлганини ўзим ҳам тушунмадим. Бунданда юқори савияда ўйнашлари мумкин эди. Уларни даражасидаги футболчилар ўзимизда ҳам топиларди. Ўзбекистонлик ўйинчилар улардан кам эмас. Легионер маҳаллий йигитлардан икки, уч баробар кучли бўлиши лозим. Бу менинг фикрим ҳолос.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика