Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак”

Narzulla Saydullayev
29 окт 2016, 12:59
Бугун чемпионатимизнинг 27-туридан ўрин олган учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу турда Фарғонаниг “Нефтчи” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Нефтчи” клуби футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдирди.

“Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Лекин аввалги турдаги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. Таркибимизда йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар учрашувга тайёр. Биз ўзимизни рақиб жамоадан кучсизмиз, деб ҳисобламаймиз.

Тўғри, “Бухоро” бундан аввалги турда ўз уйида “Локомотив”ни мағлуб этганди. Улар ушбу ғалабадан сўнг руҳан яхши тайёрланиб олишди. Бизнинг бу йилги натижамиз ўзимизга мос эмас. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Ўтган йилги мавқейимизни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Фақат футболчи эмас жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак. Насиб қилса бугун “Бухоро” жамоасини мағлуб этамиз”, - дейди “Нефтчи” футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов


Жаҳонгир Сотволдиев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›