Жаҳонгир Меҳмонов: “Сурхон” шаънига доғ туширмоқчи эмасман, лекин эътибор паст. Мавсум бошида ваъдалар бошқача эди"
09 янв 2021 17:46
Янгиликлар
Жаҳонгир Меҳмонов: “Сурхон” шаънига доғ туширмоқчи эмасман, лекин эътибор паст. Мавсум бошида ваъдалар бошқача эди"
Унда келтирилишича клуб томонидан шартнома бандлари бузилмаган, жамоа Тошкентда ва Термизда барча шароитларга эга меҳмонхоналарда истиқомат қилган. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Меҳмоновга бир нечта саволлар билан юзландик.
- Клуб расмий телеграм каналининг маълум қилишича 2020 йилнинг 6 январь куни 1 йиллик шартнома имзоланган, ушбу шартноманинг 7.2 бандида "Иш берувчи чемпионат ўйинларининг дастлабки 1-6 ўринларда якунласа ишчига ўзи билан келишилган суммани олиши ҳақида айтиб ўтилган. Лекин Сурхон 12 ўринни олди ва бу ўз ўзидан англатадики футболчига ҳеч қандай рағбатлантириш пули берилмайди деб маълум қилган. Бу ерда шартнома бандлари ким томонидан бузилган? Шартнома тузилаётганида қандай келишув бўлган эди?
- Ўтган йилнинг бошида келишув, ваъдалар бошқача эди. Жамоада ўйнаган аксарият футболчилар норози бўлган. Шартнома мен томондан бузилмаган. Агар ҳаммаси яхши бўлса нега Бубаня судлашиб юрибди? Барча футболчилар буни жуда яхши билади, исталган футболчи жавоб бера олади.
- Иккинчидан “Сурхон” клуби сизни меҳнат шартномасини қўпол равишда бузди деб айтган. Яъни раддияда шартнома 30 ноябрь куни ниҳосига етишини кутмасдан туриб аниқроғи 25-турдан ўрин олган “Металлург” билан учрашувдан сўнг Термизга қайтмасдан кетиб қолган деган жумлалар келтирилган. Аслидачи?
- Биз 29 ноябрь куни “Металлург”га қарши майдонга чиққанмиз. Ушбу учрашувдан сўнг клуб Тошкентга қайтган. Мен эса баҳс якунлангач уйга кетганман. Шартнома эса 30 ноябрь куни тугаган. Ҳамма инсон ҳам иш вақти ниҳоясига етгач оиласи даврасига йўл олади. Боз устига баҳсдан кейин бир кун дам берилган.
- Шароитлар ва футболга эътибор клубда қай даражада эди? Билишимизча жамоа Тошкентда ва Термизда барча шароитларга эга меҳмонҳонада истиқомат қилган...
- Жамоа яшагандан кейин меҳмонҳонада жой бўлади. Футболчи сифатида жамоанинг шаънига доғ туширмоқчи эмасман. Учрашувдан икки кун олдин жамоа базага йиғилиши ва тайёргарлик кўриши керак. Бу ерда эса клубда Тошкентда ўтадиган ўйинларда футболчилар Тошкентга, водийда бўладиган ўйинларга эса водийдагилар уйига кетади. Ўйиндан 1-2 кун олдин жамоага йиғилмайди. Буни қандай тушуниш лозим? Умуман футболга бўлган эътибор паст деб айта оламан.
- “Нефтчи”дан таклиф тушгани ҳақиқатга яқинми?
- Ҳа, таклиф тушди.
- “Турон”га ўтишингиз қай тариқа юз берди?
- Бу ерда шароитлар ҳаммаси аъло даражада. Барча қилинган ишлар футбол учундир. Шунинг ҳисобига “Турон”га ўтдим.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Фикрлар