UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  7 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3

Жаҳон чемпионатига бормайдиган 10 нафар юлдуз Янгиликлар

Жаҳон чемпионатига бормайдиган 10 нафар юлдуз

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари охирлаб бораётган бир пайтда мундиалда иштирок этмайдиган юлдузлар номи ҳам маълум бўлиб бормоқда.

Қуйида келаси йил жаҳон чемпионатисиз қоладиган 10 нафар машҳур футболчиларни келтириб ўтамиз. Сиз қайси бирига кўпроқ ачинасиз? 

Давид Алаба (Австрия)
Австрия - Европада ўртамиёна жамоа ҳисобланади. Жамоа юлдузи Алаба саралаш ўйинларида тўрт бор голли тўп узатма бергани билан авcтрияликлар мундиалга чиқа олишмади. Бундан ташқари, бу жамоа жуда кучли гуруҳдан жой олган бўлиб, Сербия, Уэльс ва Ирландияга қарши баҳс олиб борди. 

Рияд Махрез (Жазоир)
Жазоир ўз гуруҳида атиги бир очко тўплади. Жамоа дастлабки турда Камерун билан дуранг ўйнаганди. Кейинчалик кетма-кет тўртта мағлубият юз берди. Жамоа етакчиси Рияд Махрез эса бирортаям гол ура олмади. Бу кетишда у фаолиятининг охиригача "Лестер"да қолса керак. 

Генрих Мхитарян (Арманистон)
Мхитарян - ажойиб футболчи, аммо у ҳам келаси йил Россияда бўладиган жаҳон чемпионатига бора олмайди. Умуман олганда, арманлар ҳали-бери жаҳон чемпионатида қатнашишмаса керак. Аммо "МЮ" ярим ҳимоячиси ЖЧда ўйнашга лойиқ футболчилардан бири эди. 

Эдин Жеко (Босния ва Герцеговина)
"Рома" ҳужумчиси ҳарқанча ҳаракат қилмасин, терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Жеко саралаш ўйинларида бешта гол урди, аммо бу камлик қилди. Босния ва Герцеговинанинг айниқса сафарда Кипрга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиши кутилмаган ҳол бўлди. 

Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон)
Габон терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчи бу сафар умуман тўп кирита олмади. Обамеянг учун нимагадир жорий мавсум яхши кечмаяпти. Терма жамоада эса бутунлай йўқолиб қолди. Албатта, яхши ўйнамаганидан кейин терма жамоа ҳам мақсадига эришмайди. 

Арьен Роббен (Голландия)
Афсуски, Роббендек машҳур футболчи ҳам келаси йил мундиалга бора олмайди. Бу 33 ёшли ярим ҳимоячи учун охирги имконият эди. Аммо Голландия ҳам якунда ўз мақсадига эриша олмади. Натижада Роббен терма жамоадаги фаолиятини тугатишга қарор қилди ва ўз ўрнини "Спартак" футболчиси Квинси Промесга бўшатиб берди. 

Арда Туран (Туркия)
Арда Туран "Барселона" сафида кам майдонга тушгани билан ўз терма жамоасининг етакчи ўйинчиси ҳисобланади. У самолётда бир марта журналист билан тортишиб қолгани учун жамоанинг аввалги бош мураббийи Ардани рўйхатдан чиқариб ташлаганди, лекин янги мураббий Мирча Луческу уни яна бош жамоага қайтариб, ҳатто сардорлик боғичини топширди. Аммо Туркия ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажара олмади. 

Марек Гамшик (Словакия)
Марек Гамшик Словакия терма жамоаси таркибида саралашнинг барча 10та ўйинида майдонга тушган ягона футболчи бўлди. У икки бор тўп киритишга муваффақ бўлди. Аммо словаклар ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олишмади. Гуруҳда иккинчи ўринни олиш учун эса атиги бир очко етмай қолди. Шундай қилиб, "Наполи" ярим ҳимоячиси ҳам мундиалсиз қолди. 

Гарет Бэйл (Уэльс)
Европа чемпионатида зўр ўйин намойиш этган Гарет Бэйл ҳам жаҳон чемпионатидан ташқарида қоладиган бўлди. Гарчи терма жамоада бир нечта яхши футболчилар ҳаракат қилган бўлса-да, Бэйл ва унинг жамоадошлари вазифани ҳал қила олишмади. Бэйл жаҳон чемпионатида ўйнашга лойиқ футболчи эди, аммо, лекин, бироқ... 

Алексис Санчес (Чили)
Россияда ўтказилган Конфедерациялар Кубогида ўзидан яхши таассурот қолдирган Чили ЖЧ-2018 саралаш босқичини кўнгилдагидек ўтказа олмади. Улар охирги ўйинда Бразилиядан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Натижада Алексис Санчес учун ҳам навбатдаги мундиал армон бўлиб қоладиган бўлди. 

Хориж матбуоти асосида тайёрланди. 


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика