UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Жаҳон чемпионати финалига чиққан бошида харита чизилган хорватиялик йигитча Янгиликлар

Жаҳон чемпионати финалига чиққан бошида харита чизилган хорватиялик йигитча

Ушбу мақола Евро-2016 вақтида сайтимизга жойлаштирилган. Лекин ундаги маълумотлар орадан икки йил ўтса ҳам эскирмади.


1999 йилда у қайта туғилди. Омиш шаҳри, Хорватиянинг жануби, Адриатики бўйидаги қурилиш иншооти. Уч ўртоқ нима учун у ерга боргани маълум эмас, бир қоп қурилиш анжомлари унинг устида ағанаб кетди. Икки ўртоқ Иваннинг отасини ёнига югуриб боришди: Коканинг устига нарса тушиб кетди, тезроқ юринг анави ерда ётибди.

Тирикми? Ҳа, лекин тура олмаяпти. Тезда уни шифохонага олиб кетишди: агар қоп 10 сантиметр бошқа жойга тушганида болакай вафот этиши мумкин экан, синган елкани операция қилишди, ўша йилиёқ Перишич «Хайдук»да пайдо бўлди.

Уни Кока деб аташарди, яъни товуқ. Бундан хафа бўлмасди, сабаби отасининг товуқ фермасида ишларди, 3 ёшиданоқ инкубаторларга қанча нима дон солиш кераклигини биларди. Иван бу лақабдан уялмасди, лекин ўзини Аса деб аташларини истарди. Аммо негадир бундай бўлмади.

1998 йилда Хорватия Франциядаги чемпионатда чорак финалда Германияга қарши ўйнайдиган бўлди. Иваннинг онаси катта дастурхон ёзди: пишлоқлар, гўштлар, торт, отага ракия, ўғилга сут. Телевизорда: еттинчи рақам – Алеша Асанович, Перишич яшайдиган Ўрта Далмация тумани учун кумир эди. Хорватия ўша ўйинда 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ярим финалга! Яна нимани орзу қилса бўлади?

Фақат худди Асанович каби «Хайдук»да ўйнашни орзу қилиш мумкин эди.



Орадан 16 йил ўтди. Яна ўша хонадан, яна ўша катта дастурхон, жаҳон чемпионати, фақат Иван Перишич стулда эмас, плазма телевизорда Бразилияга қарши очилиш ўйинида ҳаракат қилмоқда, Агар 1998 йилда Иван Амазонка қирғоқларида ўйнашини айтишса барча кулиб юборарди, у ўйнади ва гол ҳам урди. Slobodna Dalmacija нашри журналистлари унинг отаси Антега қўнғироқ қилиб ўғли қандай қилиб бунга эришганини сўрашди.

«Хайдук» устози Зоран Вулич ёш ва сочи жингалак Перишични Словениядаги ёзги йиғинга олиб кетади. Нико Кранчарнинг «Портсмут»га ўтиши деярли ҳал бўлаётганди, унинг ўрнига Перишич ўйнаши кутилганди. Уни «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Аякс» академияси ҳам чақираётганди. Кранчарни қўйиб юбориб унинг ўрнига Иванни ўйнатишга барчаси тахт эди. Аммо «Хайдук»нинг режалари «Портсмут»нинг собиқ устози, «Сошо»га ўтган Ален Перренни кулдирди холос. У Перишич ҳамон профессионал шартнома тузмаганини ва «Хайдук»да оддий ишчи каби маош олаётганини билиб қолди. Перрен Перишичнинг отаси билан гаплашиб уларни шахсий самалётда Сошога олиб кетади.

«Иван Францияга менинг товуқ фабрикамни қутқариш учун кетди», – деб тан олади Анте Перишич журналистга. Анте қарзга ботганди, Перрен агар ўғли «Сошо»га ўтса ёрдам беришини айтди.

Қатар ёки Қувайт эмаску – хатто 15-ўриндаги клуб бўлса ҳам Францияда ўйнайди, «Хайдук» эса шартнома тузишни чўзиб юрди. «Хайдук» жимгина қараб тургани йўқ. Перишичнинг дисквалификация қилиниши ва «Сошо»дан 360 минг евро жарима ундириб олди. Перрен ажойиб, еврокубоклар учун курашадиган жамоа тузди, Перишич иккинчи жамоада ўйнарди, «Сошо» УЕФА кубогига чиқди, Перренни «Лион»га чақиришди, «Сошо» янги устози Фредерик Анц Перишични билишни истагани ҳам йўқ, «Хайдук» ва «Сошо»нинг ўрнига Иван Бельгиянинг иккинчи лигасига тушиб кетаётган «Руселар»да пайдо бўлди. Аламлиси унинг отаси пулларни тезда сафрлаб юборди ва яна қарзга ботди.

Етиб келдик, барчаси тамом.

Аммо бундай бўлмади. Иван голлар уриб жамоани лигада қолишини таъминлади, асосийси «Брюгге»га қарши ўйинда иккита гол урди ва рақиб устозидан қуйидаги гапларни эшитдик: бизга ўт. Кеча қуйида эди, бугун эса Бельгиянинг энг бой клубларидан бири бўлган «Брюгге»да. 2009 йилда еврокубокларда «Партизан»га қарши ўйин бўлди. Пенальти ишлашди, Перишич сардор Хоэфкенсдан пенальтини сўраб олди, Паненка услубида тўпни тепди, аммо посбон ўз ўрнида қолиб тўпни ушлаб олди. Танаффус вақтида Перишич турли тилларда ҳақоратларни эшитди, иккинчи таймда гол уришга ваъда берди.

Иккита урди.



Мана шундай ўйинлардан сўнг у Дортмундга кўчиб ўтди.

«Боруссия»да Перишич ажойиб ўйнай бошлади, деярли барчага голлар урди, рақиблар орасида «Арсенал» ҳам бор эди. Аммо жамоага Ройс келгач Перишич кам майдонга туша бошлади. («Захирада ўтирсам мен ўламан» дерди у), Клопп уни йиғлоқи деб атади. «Вольфсбург» унга икки баравар кўпроқ маош таклиф қилди. Перишич янги клубида 10дан ортиқ гол урди, Кубок ва  Суперкубокни ютди. «Интер» унинг учун 16 миллион евро тўлади, Перишич Икардидан кейинги тўпурар бўлди, Конте уни «Челси»га сотиб олишларини сўради, Иван эса Сошога келганидан роппа роса 10 йил ўтиб яна Францияга қайтди. Сочида Хорватия давлати харитаси чизилган, Сент-Этьенда чехларга, кеча Бордода Европа ва Жаҳон чемпионлари дарвозасига гол урди ва Хорватияни гуруҳда биринчи бўлишини таъминлаб берди.

У «Хайдук» асосий таркибида ўйнамади, орзу амалга ошгани йўқ, аммо ҳозир бўлаётган воқеалар ундан ҳам ажойиб...

 


Ушбу мақола 2016 йил 22 июнь куни сайтимизда эълон қилинган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика