Ихтиёр Тошпўлатов: ”Ғалаба қозониш мақсадимиз эди”

Narzulla Saydullayev
15 окт 2016, 11:14
Олий лиганинг 25-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилиб ғалаба қозонди.

Ушбу беллашувдан сўнг“Сўғдиёна” ҳужумчиси,биринчи гол муаллифи Ихтиёр Тошпўлатов  ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда оғир кечди. Майдонда ҳаракат қилган барча жамоадошларимга раҳмат. Биз рақиб жамоани яхши ўрганиб майдонга тушдик. Жамоага ёрдамим текканидан  хурсандман . Ўз вилоятимда,ўз ўйимда ўйнаш албатта икки карра маъсулият юклайди. Жамоага келиб қўшилганимда,ўз олдимга яхши ўйин кўрсатиб ,голлар киритишни мақсад қилган эдим. Шу мақсад сари олдинга юришда давом этаман. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши биз учун куч бўлди. Уларга чексиз раҳмат айтаман –дейди Тошпўлатов.

Дилдора Холбоева “Сўғдиёна”матбуоти хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›