UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  0 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  3 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

Ихтиёр Тошпўлатов: “Бўлажак мавсумда ҳам "Сўғдиёна"да қолмоқчиман” Янгиликлар

Ихтиёр Тошпўлатов: “Бўлажак мавсумда ҳам "Сўғдиёна"да қолмоқчиман”

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Машъал”дан “Сўғдиёна” таркибига ижара асосида келиб қўшилган Ихтиёр Тошпўлатов ўз ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди.
У жамоа сафида 5та голга муаллифлик қилди ва жамоа учун асосий бўлган ғалабаларни келтирди. Ҳозирги кунда футболчи “Сўғдиёна” таркиби билан йиғинда иштирок этмоқда. Ихтиёр Тошпўлатовнинг кейинги фаолияти ҳақида қизиқдик ва у сайтимиз учун интервью берди.

- “Сўғдиёна” менинг фаолиятимда бурулиш ясаган жамоа. Мен бу жамоа билан янада ўйинларимни кучайтирдим ва ўз устимда ишлашда давом этдим. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа билан бир оиладекмиз. Даврон Файзиевга  менга ишонгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. Ишончини оқладим деган умиддаман. Албатта, кўпчилик жамоани тарк этди ва менга ҳам кейинги фаолиятим ҳақида кўплаб саволлар бўлди.
Менинг амалдаги шартномам “Машъал” жамоаси билан бўлса-да, “Сўғдиёна” таркибида фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Ушбу жамоага ёрдам беришга тайёрман, аммо бунинг учун икки клуб ўзаро келишишлари керак. Агар бў масала ҳал бўлса, ўйинимни ўз вилоятим жамоасида давом эттириб, жиззахлик мухлисларни хурсанд қилмоқчиман", - дейди Тошпўлатов.

Дилдора Холбоева
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика