UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  1 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  6 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

Ихтиёр Ропиев: "Ўз йўлимни футзалда топдим" Янгиликлар

Ихтиёр Ропиев: "Ўз йўлимни футзалда топдим"

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи марта қатнашган АГМК якунда тўртинчи ўрин билан қайтди.

АГМК бемалол учинчи ўринни қўлга киритиши мумкин эди, бироқ Вьетнамнинг “Тай Сон Нам” клуби билан кечган баҳсда омад юз ўгирди. Лекин бу мусобақада олмалиқлик фтузалчилар яхши ҳаракат қилишди. 

Айниқса 4-рақамда ўйнаган Ихтиёр Ропиев ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Ихтиёр мусобақада жами 5та тўп киритишга муваффақ бўлди. Эҳтимол у 3-ўрин учун кечган баҳсда автогол муаллифи бўлмаганида АГМК бронза медалларга эга чиқиши мумкин эди. Жиззахлик футзалчи билан учрашиб турли мавзулар ҳақида суҳбат қурдик. 


- Дастлаб ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз? 

- Мен, Ихтиёр Ропиев, 1993 йил Жиззах шаҳрида туғилганман.

 

- Футзалга қизиқиш қачондан бошланган? 

- Футзалга анча кеч, 2017 йил кириб келганман. Дастлаб Чирчиқнинг “Максам-Чирчиқ” жамоасида Баҳодир Аҳмедов қўл остида шуғулландим. Унгача катта футбол ўйнаганман. “Сўғдиёна” ўринбосарлари таркибида ҳаракат қилардим, лекин асосий жамоага ўтиш насиб қилмаган экан. Шундан сўнг ўзимни футзалда синаб кўришга қарор қилдим. Шунингдек, иккинчи лигадаги “Ғаллаорол”да ҳам тўп тепганман. 


- Бизда кўпчилик аввал ўзини катта футболда синаб кўради ва ўхшамаса футзалга ўтиб кетади. Тўғридан-тўғри футзалга кириб келиш мумкинми? 

- Ёшликдан қизиқиш бўлса футболга бормасдан ҳам футзалчи бўлса бўлади. Фақат футзалнинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор.

 

- Сиз катта футболда ўйнаб кета олмай мажбуран футзалга ўтганмисиз ёки қизиқиш бормиди? 

- Мен ёшлигимдан тўп тепишга қизиққанман. Футзалми, футболми фарқи йўқ эди. Фақат бошида ўзимни футболда синаб кўрдим. 7 ёшимдан бери футбол ўйнайман. Энг биринчи Жиззахнинг “Динамо” жамоасига қатнаганман. Озми-кўпми футбол ўйнадим, шундан сўнг мураббийим Мусурмон ака Қаҳрамонов маслаҳати билан футзалга бордим. Шу-шу футзалчи бўлдим. Ҳозир футзалга қизиқиш футболга нисбатан анча баланд дея оламан. 


- Кейинчалик яна футболга қайтишингиз мумкинми? 

- Менда бундай режа йўқ. Ўйлайманки, ўз йўлимни футзалда топдим ва кейинчалик ҳам футзалчи сифатида ном чиқаришни хоҳлайман. 


- АГМК футзал клубига ўтишингиз қандай рўй берди? 

- Ўтган йил Бекободнинг “Металлург” клубида ўйнадим. Балки тўпурар бўлганим учунми ёки ўйин услубим маъқул келдими, АГМКдан таклиф тушди ва шундан сўнг Олмалиқ шаҳри жамоасига ўтдим. 


- “Металлург” таркибидаги голларни ҳисоблаб борганмисиз? 

- Ҳа, албатта. Ўтган йил Ўзбекистон футзал чемпионати уй-меҳмон тарзида ўтказилганди. Мен ҳаммаси бўлиб 54та гол урганман. Адашмасам, тўпурарлар пойгасида АГМКдаги Жамолиддин Шарипов ва “Пахтакор”даги Феруз Фахриддиновдан кейин учинчи бўлдим. 


- АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтди. Бу мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Бундай нуфузли мусобақада биринчи марта иштирок этдим ва менда жуда яхши таассурот қолдирди. Бир нечта муҳим ўйинларда ҳаракат қилдик ва уларнинг ҳар бири ўзига хос даражада кечди. 


- Қайси учрашув кўпроқ ёдингизда қолди? 

- Ироқнинг “Нафт Ал Васат” клуби билан кечган баҳсни айтган бўлардим. Чунки бу жамоани мағлуб этиш бизга қулай имконият тақдим этди ва кейинги босқичга чиқишимизга замин яратди. 


- “Нафт Ал Васат” дарвозасига учта, умуман мусобақада 5та гол урдингиз. Бу кўрсаткичдан қониқдингизми? 

- Тўғриси, биринчи бор қатнашганим боис нечта гол уриш мен учун муҳим эмасди. Мен учун биринчи навбатда жамоамиз ютуғи ҳисобланади ва бунга ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. 


- АГМК биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейин қаторасига учта беллашувда ғалаба қозонди. Бу қандай рўй берди? 

- Биринчи учрашув оғир кечишини билардик ва шундай  бўлди ҳам. Бош мураббийимиз Александр Петров шундай деди: “Мағлубиятдан кўп ҳам сиқилманглар, ҳали ҳаммаси олдинда, кейинги иккита ўйинни ютсак гуруҳдан чиқамиз”. Мураббийимиз айтган бу гаплари бизга далда берди ва охиригача курашдик. 


- Якунда тўртинчи ўрин қўлга киритилди. Натижа қониқарли бўлдими? 

- Учинчи ўрин билан қайтсак яхши бўларди. Лекин аввалги учта иштирокда АГМК бу йилгидек яхши натижа кўрсатмаганди. Шу боис тўртинчи ўринни ҳам ижобий деса бўлади. 


- Энг қийин баҳс қайси жамоага қарши кечди? 

- Мусобақа ярим финалида “Мес Сунгун” (Эрон) билан ўйнаб, 3:7 ҳисобида имкониятни бой бердик. Менимча, мана шу ўйин ҳар томонлама қийин ўтди. 


- Япониянинг “Нагоя Ошинс” клуби чемпионликни қўлга киритди. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими? 

- Тўғрисини айтсам, мен олтин медалларни японлар олса керак деб ўйлагандим. Чунки ҳал қилувчи баҳсни “Нагоя Ошинс” “Мес Сунгун”га нисбатан анча дадил ўтказди. Негадир Эрон жамоасининг финалда омади келмади, ваҳоланки улар ҳам жуда кучли клуб. 


- “Мес Сунгун”нинг кучли томонлари нимада экан? 

- Рақибнинг кучини кўпроқ мураббийлар баҳолагани маъқул. Биз эса паркетга тушгач мураббий айтганини бажаришга ҳаракат қиламиз. Эронликлар кучли, лекин улар билан ўйнаса бўлади, балки тез орада уларни мағлуб этармиз. 


- Мусобақада кўрсатган ўйинингизни қандай баҳолайсиз? 

- Ўйинимдан қониқдим, фақат учинчи ўрин учун кечган баҳсда ўз дарвозамизга тўп киритиб қўйганим жуда аламди бўлди. 


- Вьетнамнинг “Тай Сон Нам” клуби билан кечган ҳар икки учрашувдаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз? 

- Биринчи ўйин майли, гуруҳ босқичи эди, аммо учинчи ўрин учун баҳсда уларни ютишимиз шарт эди. Биринчи таймда ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келиб танаффусга йўл олдик. Лекин иккинчи таймда хатолар юзага келди ва шу туфайли 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Уларда асосий ишни эронлик ва япониялик легионер бажараркан. Агар легионерлари бўлмаганида биз ютиб кетармидик. 


- Мана шу ўйиндаги автогол рақиб учун муҳим роль ўйнади деб ҳисоблайсизми? 

- Нима бўлганда ҳам ўша вазиятда автогол бўлмаслиги керак эди. Чунки бу ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Ҳалигача ўзимни айбдордек ҳис қиламан. Биринчи тўртталик алмашганидан кейин мен паркетда қолдим, ўшанда толиқиб қолдим шекилли тўпни узоққа тепиб юбораман деб кутилмаганда ўз дарвозамизга киритиб қўйдим. 


- Келинг, энди бироз Ўзбекистонда футзал даражаси ҳақида суҳбатлашсак. 

- Бизда ҳам футзал савияси ёмон эмас, фақат яна озгина эътибор берилса яхши бўларди. Лекин чемпионат савияси чакки эмас. АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив” каби жамоалар яхши ўйин кўрсатяпти. “Сўғдиёна”да Нодир Элибоев ёшларни тарбиялаб беряпти. 


- Ўзимизда ва четда қайси футзалчиларга ҳавас қиласиз? 

- Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Фарҳод Абдумавлонов каби футзалчилар ўйинларини кузатиш ёқади. Четдан эса эронлик Ҳуссейн Тойиби ва япониялик Казуя Шимизунинг ҳаракатлари доим илиқ таассурот қолдирган. Менинг кумирим Баҳодир Аҳмедов бўлганлар. Баҳодир ака осиёлик футзалчилар рейтингида 6-ўринга чиққандилар. Жуда чиройли ўйинлар кўрсатган. 


- Келажакда нимани ният қиласиз? 

- Мен ҳам легионер бўлиб четда ўзимни синаб кўрсам дейман. Кучлироқ чемпионатга боришни хоҳлайман. Ўз ўйиним билан миллий терма жамоага ёрдам беришни истайман. 


Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика