UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  26 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Ихтиёр Каримов: "Мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик" Янгиликлар

Ихтиёр Каримов: "Мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик"

“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:
- Бугунги ўйин чиройли ва мазмунли тарзда ўтди. Бундан ташқари ҳар икки жамоага ҳам майдонда оғир бўлди. “Навбаҳор” жамоаси аъзолари баҳс давомида бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, кўплаб имкониятларимизни зое кетишига сабабчи бўлишди. Биринчи бўлимда гол уриш учун бир нечта вазиятларга эга бўлгандик. Танаффусдан кейин эса ўзинглар гувоҳи бўлганларингдек, мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик. Барча футболчиларимизга охиригача ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман.

Ғузорлик мухлисларни эса ғалаба билан табриклайман. “Навбаҳор” биз учун кучли рақиб саналади. Футболчиларимиз рақибни менсимагандек тарзда тўп суришгани сабабли бошида осон бўлмади. Ўз-ўзидан ғалаба қозониб бўлмаслигини учрашув кўрсатиб берди. Йигитлар ўйин охирларида масъулиятни оширган ҳолда тўп суриб, юзага келтирилган имкониятлардан самарали тарзда фойдаланиб, ютуқни қўлга киритишди. Йигитларга якуний лаҳзаларда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотлар давомида ана шундай камчиликларимиз устида ишлаймиз.
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика