UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  1 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  0 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  1 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди"

Coca Cola Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди, рақиблар деярли тўлиқ ўйин бир киши кам бўлиб сифатли ўйнади. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, ўйинни қайта қуришни истадик. Биринчи бўлимда ҳаракат қилдик. Балки, танаффусдан кейин тизимни ўзгартиришда кечиккандирмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам рақибдан бир киши кўп бўлиб яхши ўйин кўрсатиш шарт эди. Ушбу мағлубиятдаги бор айбни ўз бўйнимга оламан. Футболчилар нимадир яратишга ҳаракат қилишди. Вақтида гол ура олмадик. Ҳимоядаги ўйинимиз менга маъқул келмади. Бу борада ишлаш ва камроқ гол ўтказиб юборишни ўйлаш керак. Шунингдек, ўйинларга бор кучни ташлашни ўрганиш лозим.

- Жамоа Сизнинг қўл остингидаги энди иккинчи ўйинини ўтказди. Бироқ 87 дақиқа мобайнида рақибидан бир киши кўп бўлиб ҳам тузукроқ вазиятлар ярата олмади. Муаммо нимада?

- Биринчи бўлимда гол уришимиз учун етарлича вазиятлар бўлди. Ўзингиз ҳам яна бир бор биринчи бўлимни томоша қилиб кўринг. Буни бошқачароқ гапириш керак. Иккинчи бўлимда бизда вазият бўлмади. Ўз навбатида рақибларда ҳам яққол вазиятлар бўлгани йўқ. Йигитлардан қарши ҳужумга ўтишдаги боғловчи фазаларда ишончли ўйнашни талаб қилгандим. Балки шу сабабдан ҳужумга ўтишга қийналгандирмиз. Агарда биринчи бўлимда гол уриб олганимизда, ўйиннинг иккинчи тайми умуман бошқача ўтган бўларди. Ўша вазиятни эса махсус комиссия кўриб чиқади.

- Ҳакамликдан мамнунмисиз?

- Улар доимо ҳақ бўлиши керак, тўғрими? Кейинчалик қарорни комиссия чиқаради. Биз ҳам комиссияни кутамиз. Балки ҳозир обьектив фикр беролмаслигим мумкин. Ёрдамчиларим ўша вазият пенальтига етарли эмас деб айтишди. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика