UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  14 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  5 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  12 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Иван Бошкович: "Ўйиндан олдин бизда маълум режа бор эди. Бу режани ишлади деса ҳам бўлади" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Ўйиндан олдин бизда маълум режа бор эди. Бу режани ишлади деса ҳам бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун икки очко йўқотдик. Бизда ўйиндан олдин маълум режа бор эди, бу режани ишлади деса ҳам бўлади. Биз бундай ўйин бўлишини, қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимизни кутгандик. Бошида ҳаяжон бўлди, аммо йигитлар бунга чидашди. Ўз вазиятларимизга эга бўлишимизни билгандик. Иккинчи бўлимда бирга-бир вазият юзага келди. Бу албатта футбол, мен ўша вазиятни изоҳсиз қолдирмоқчиман. Бу каби ишлар билан шуғулланидиганлар бор. Ўз футболчиларимни бундай яхши ўйин билан табрикламоқчиман. Биламан чиройли ўйин кўрсатмадик. Аммо интизом борасида йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди. Балки бугун уч очко ололмагандирмиз, аммо кейинги ўйинларда албатта ғалаба қозонамиз. Тайёргарлик учун 15 кун бор. Вақт етарли, энди жамоа билан ўз устимизда ишлаймиз. 

- Бугун бешта ҳимоячи билан майдонга тушдингиз. Бу тактика айнан Бошковичнинг услубими ёки бу рақибдан келиб чиқиб танланган қарормиди?

- Баъзида ўзгаришлар қилиш керак бўлади. Биласизми, ҳозирда "Бунёдкор"да жуда қийин вазият. Биз ҳеч қачон бундай ўринда бўлмаганмиз. Рақибнинг кучли ва ожиз томонларини анализ қилдик ва бугунги ўйинга шу каби тактика танланди. Келажакдаги тактикамиз вазиятдан келиб чиқиб танланади. Рақиб, жароҳатлар ва жамоанинг ҳолатига қараб. "Бунёдкор" майдоннинг рақиб томондаги қисмидда ҳаракат қилиши кераклигини, вазиятлар яратиши, тўпга эгалик қилиши кераклигини биламиз.

- "Бунёдкор" ушбу мавсумда 11 кишидан кўра 10 киши бўлиб яхшироқ ўйнамоқда...

- Бу менимча мотивация натижаси. Биз қаерда турганимизни жуда яхши биламиз. Йигитлар билан ўйин давомида интизомни сақлашга келишдик ва буни уддасидан чиққанимиздан мамнунман. Шу сабаб ҳам уларга эътироз йўқ. Улар берилган топшириқни яхши даражада бажаришди. Бир киши кам бўлиб қандай ўйнаш кераклигини кўрсатишди. Ўйлашимча, рақиба бирорта ҳам яққол вазият ярата олмади. 

- Биринчи ўйин мураббийга мотивация берадими ёки устунликми?

- Ўйлашимча, ҳа. Лекин менинг ишимга узоқроқ муддатдан сўнг баҳони беришингиз мумкин

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика