UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  0 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11

Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (5:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик. Битта ўйинда 8 та гол урилиши учрашувни томоша қилган мухлисларга ҳам ҳар жиҳатдан маъқул келган бўлса керак. 72 дақиқа барчаси ўз қўлимизда бўлди. Бироқ, якуний натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади.

Биринчи бўлимда йўл қўйилган хатоларни тўғрилай олдик, голлар уриб ҳисобни тенглаштиргандик. Аммо иккинчи бўлимда болаларча хатоларга йўл қўйган вазиятларимиз бўлди. Айниқса, ўйиннинг сўнгги 25 дақиқасини жуда бўш ўтказдик.


- "Навбаҳор" билан ўйиндаги мағлубият бугунги учрашув олдидан кайфиятга таъсир кўрсатдими?

- Йўқ, аксинча биз ғалаба учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилдик. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик, аксинча яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. У ерда 30 сония давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган пайтларимзида гол қўйиб юбордик. Бошқа хатолар ҳам бўлганди, аммо бу психологик жиҳатдан таъсирини ўтказди дея олмайман. Олдинда бизни навбатдаги тур учрашувлари кутиб турибди, тайёргарликда давом этамиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика