Италиялик футбол функционери Ўзбекистонга келди, у “Оқ-тепа” билан ҳамкорлик қилмоқчи
01 дек 2020 19:40
Янгиликлар
Италиялик футбол функционери Ўзбекистонга келди, у “Оқ-тепа” билан ҳамкорлик қилмоқчи
Бу ҳақда “Оқ-тепа” футбол клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ривожланиш йўлида турли лойиҳаларга қўл ураётган жамоамиз бу борада яна бир қадам ташлади.
Куни кеча клубимиз раҳбариятининг таклифига кўра, италиялик футбол функционери Моррис Пагниелло юртимизга ташриф буюрди. Европада бир қатор клубларнинг функционери сифатида танилган Моррис Пагниелло Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини бошлашга яқин турибди. Албатта, бу фаолият “Оқ-тепа” футбол клуби билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Эртага, 2 декабрь куни соат 11:00 да "Бунёдкор" стадионининг анжуманлар залида Моррис Пагниелло ва жамоамиз раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда барча саволларга жавоб олиш мумкин бўлади. Барча ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф қиламиз”, деб ёзилади клуб хабарида.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар