UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

Италия ТЖ собиқ устози мураббийлик фаолиятини якунлади. У 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган Янгиликлар

Италия ТЖ собиқ устози мураббийлик фаолиятини якунлади. У 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган

Чезаре Пранделли мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Иш бўйича баъзи таклифлар бўлди, аммо ҳозир мен орзу қилаётган ягона “ўриндиқ” бу паркда ёнимда невараларим билан ўтириш эканлигини тушунмоқдаман. Мураббийликни тўхтатиб, ҳаётдан завқ олишни истайман”, дея изоҳлаган Пранделли.

65 ёшли мутахассис 2021 йилдан бери ишсиз эди. Унинг охирги жамоаси “Фиорентина” бўлди. Бундан ташқари, у “Женоа”, “Ал Наср” (Дубай), “Валенсия”, “Галатасарой”, “Парма”, “Рома”, “Венеция”, “Верона”, “Лечче”да ишлаган. Мураббийлик фаолиятини эса ўзининг собиқ жамоаси “Аталанта”нинг ўсмирлар жамоасидан бошлаган.

Чезаре Пранделли 2010-2014 йиллар давомида Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бориб, 2012 йил Европа вице-чемпиони бўлган, 2013 йил эса Конфедерациялар Кубоги бронза медалини қўлга киритган. У 2009 йил Италияда йил мураббийи деб топилганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика