Италия Манчини бошчилигида 29 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Рекордга 1 та ўйин қолди

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2021, 08:36
Италия терма жамоаси Евро-2020 доирасида Швейцарияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Роберто Манчини шогирдлари 29 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяптилар. Бу терма жамоа тарихидаги иккинчи натижадир. 

Терма жамоанинг 30 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси 1935-1939 йилларда қайд этилган. Ўшанда Витторио Поццо бошчилигидаги италияликлар мана шундай серияни қайд этишганди. 

Маълумот учун, Манчини 2018 йилнинг май ойидан буён Италия терма жамоасини бошқариб келмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›