Италия Кубогида “Наполи”ни қолдириб кетган “Аталанта”, энди Римда “Рома”ни таслим қилди

6 янв 2018, 23:58
А серия 20-турининг марказий ўйинида “Рома” имкониятни бой берди. Ўз майдонида “Аталанта”ни қабул қилган “бўрилар” 1:2 ҳисобида енгилди.

Меҳмонларнинг биринчи бўлим сўнгида бир киши кам қолиши ҳам римликларни қутқариб қололмади. Шу тариқа мазкур турни йирик ғалаба билан якунлаган пойтахтнинг бошқа бир жамоаси “Лацио” ҳамшаҳридан олдинга ўтиб олди.

Қайд этиш керак, ўтган ҳафта “Аталанта” Неаполда “Наполи”ни енгиб, Италия Кубогининг ярим финалига йўлланма олганди. Бугунги ғалаба Бергамо клубини турнир жадвалида 7-ўринга олиб чиқди.

“Аталанта” мавсумнинг илк турида “Рома”ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Европа Лигасида “Эвертон”, “Лион” каби клубларни ортда қолдирган жамоа жорий мавсум “Ювентус” (2:2) ҳамда “Лацио” (3:3) билан дуранг ўйнаган, “Милан”ни эса сафарда 2:0 ҳисобида таслим қилганди.


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›