Италия А Серияси қачон старт олиши маълум (тақвим) ФОТО
27 июл 2017 00:33
Янгиликлар
Италия А Серияси қачон старт олиши маълум (тақвим) ФОТО
Италия чемпионатининг янги мавсумига 20 август куни старт берилади.
Илк турда амалдаги чемпион "Ювентус" жамоаси "Кальяри" билан учрашади.
Уйқудан "уйғонаётган" "Милан" эса дастлабки турни сафарда "Кротоне"га қарши ўтказади. Турнинг марказий баҳси "Интер" ҳамда "Фиорентина" ўртасида кечади. "Рома" "Аталанта"га меҳмон сифатида борса, "Верона" "Наполи"ни ўз уйида қабул қилади.
Мавсумнинг энг катта афишаси 29 октябрь куни Туриндаги ўйинда бўлади. Унда "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни синовдан ўтказади. Бу жамоаларнинг иккинчи даврадаги беллашуви 31 март куни Миланда бўлади.
Милан дербиси эса 15 октябрь куни бўлиб ўтади.
Қуйидаги расмда Италия чемпионатининг янги мавсум тўлиқ тақвими билан танишасиз.
Италия чемпионатининг янги мавсум тўлиқ тақвими билан ушбу ҳавола орқали танишинг
Фикрлар