Италия А Серия иштирокчилари сони 18 тагача камайтирилиши мумкин
19 сен 2016 15:18
Янгиликлар
Италия А Серия иштирокчилари сони 18 тагача камайтирилиши мумкин
Италия футбол федерацияси президенти Карло Тавеккио А Серия жамоалари сонини 18 тагача камайтирмоқчи.
Мансабдорнинг фикрича, бундан чемпионат савияси ошади.
"Агар бир жамоалар сонини 18 тагача камайтирсак, чемпионат савияси ошади. Бу ҳафтада лига вакиллари билан учрашиб, ушбу ғояни муҳокама қиламиз, аммо осон бўлмайди.
Бир йилда ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Бу режани амалга ошириш учун, 4-5 йил керак. А Серияда 18 та, B Серия ва Лега Прода 20 тадан жамоа бўлишини истайман" - дейди Тавеккио.
Фикрлар