UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  2 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  37 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3

“Истиқлол” ўз майдонида “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Истиқлол” ўз майдонида “Хоразм”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 25-турида “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида “Хоразм” жамоасини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларда “Хоразм” жамоаси ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Меҳмонлар томонидан ташкил этилган ҳужумларда хавфли вазиятлар содир этилган бўлсада, самара келтирмади. Орадан бир оз вақт ўтиб, “Истиқлол” жамраси аъзолари фаолллашишди. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ  мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Сардор Теляковнинг қулай узатмасидан сўнг мезбонларнинг чап қанот ярим ҳимоячиси Рустам Абдухамидов қулай имкониятга эга бўлди, унинг бош билан йўллаган зарбаси голга айланмади.

Учрашувнинг 14-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобни очишди. Элёр Акбаровнинг тўп оширишидан сўнг Риза Айвазов рақиб дарвозасига гол киритиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди, 1:0.  Голдан сўнг мезбонлар ҳужумкорликни янада оширдилар. Бу ҳужумлар биринчи бўлим якунига келиб ўз самарасини берди, Риза Айвазовдан “дубл”, ҳисоб 2:0.  Биринчи бўлим шу ҳисобда мезбонларнинг устунлиги билан ўз якунига етди.

Учрашувга ташриф буюрган мухлислар иккинчи бўлимда яна 3 та гол кўришга муваффақ бўлдилар. 51-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузишди, ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси нуқтасини кўрсатди. Белгиланган пенальтини Иқбол Бобохонов аниқ амалга оширди, 3:0.  Учрашувнинг 74-дақиқасига келиб, мезбонлар ҳисобни янада йириклаштиришди. “Истиқлол” жамоасининг 77-рақамли футболчиси Умид Қодиров жамоасининг навбатдаги голига муаллифлик қилди, 4:0. Учрашув якунида мезбонлар “Хоразм” жамоаси дарвозасига 5-голни ҳам киритдилар. Жамоадошлардан тўпни қулай даражада қабул қилиб олган Анвар Ҳожимирзаев кучли зарба билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Учрашув сўнгида меҳмонлар ҳисобни қисқартириш учун ҳужумкорликни оширишга бўлсада, наф келтирмади.

“Истиқлол”-“Хоразм” жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўтган учрашув 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.  
         
ПРО-лига
25-тур
“Истиқлол” – “Хоразм” – 5:0 (2:0)  
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов.
Заҳирадаги ҳакам: Олим Тўйчибоев.
Назоратчи – Андрей Тамбовцев
Комиссар – Родион Кондратьев..
«Истиқлол»: 12. Нодирбек Ашурматов, 3. Иқбол Бобохонов,  4. Жасурбек Эрмаматов, 7. Риза Айвазов (17.Анвар Ҳожимирзаев 66 ),   10. Элёр Акбаров (77. Умид Қодиров  63)  11. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13. Темур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 18. Обид Жўрабоев (2.Азиз Мадалиев 83) 22. Сардор Теляков (19. Абдулазиз Ёқубов 71), 30. Элдор  Эргашев (20. Жавоҳир Расулов 77).
Захира: 1.Абдуллаев Исломжон, 21.Элёр Мамасолиев.
«Хоразм»: 30.Асрбек Юлдашев 3. Равшанбек Султанов, 4. Айбек Нурбоев (2. Иномжон Эгамбердиев 80), 6. Фаррух Хайдаров, 7.Темурбек Исмоилов, 8.Жасурбек Атажонов, 10.Темур Бекжанов, 11. Сарварбек Жуманиёзов ( 17. Сардорбек Матмуродов 78 ) 12. Темур Машарипов, 15. Сирож Рўзметов, 16. Акбар Муродов.
Захира: 5. Ҳабибулла Матякубов, 18. Дадахон Юсупов, 22. Асадбек Мамбетов, 23. Неъматжон Мадаминов.
Огоҳлантиришлар: Сарварбек Жуманиёзов (37).

Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика