UZ

Сўнгги янгиликлар

"Истиқлол" мардларча ОЧЛни тарк этди Янгиликлар

"Истиқлол" мардларча ОЧЛни тарк этди

ОЧЛ плей-офф босқичининг охирги ўйинида Тожикистон клуби Саудия Арабистонида баҳс олиб борди.

Жидда шаҳрида кечган "Ал Аҳли" билан ўйинда Тожикистон чемпиони "Истиқлол" мардонавор курашди. Яхши биласиз, ён қўшниларимиз аввалги босқичда "Локомотив"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. 

Плей-оффнинг охирги босқичида "Истиқлол" "Ал Аҳли" дарвозасига тўп кирита олмади, бироқ кучли рақибга қарши тенгма-тенг кураш олиб борди. Ўйиндаги ягона гол 90+1-дақиқада пенальтидан киритилди. Бу вазиятда учрашув ҳаками "Истиқлол" футболчиси жарима майдончаси ичида рақибига тирсаги билан зарба берди деб топиб пенальти белгилади. 

Тўп олдига яқинлашган Муҳаммад Юсеф Белали мўлжалдан адашмай ўйинда ҳисобни очди. Шу тариқа "Ал Аҳли" баҳсни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиб ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди. "Истиқлол" эса ўз юришини ОФК Кубогида давом эттиради. 

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика