UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

"Истиқлол" бош мураббий: "Остон Ўрунов бизга керак эмас деб айтмаганман. Мен Ўруновни ОЧЛдан бери кузатиб келгандим" Янгиликлар

"Истиқлол" бош мураббий: "Остон Ўрунов бизга керак эмас деб айтмаганман. Мен Ўруновни ОЧЛдан бери кузатиб келгандим"

Теҳроннинг "Истиқлол" клубида Остон Ўруновнинг трансфери сабабли келиб чиққан можаро давом этмоқда

Бир неча кун аввал "Истиқлол" бош мураббийи Жавод Некунам ва клуб вице-президенти ўртасида Остон Ўруновнинг трансфери сабабли можарога боришгани ҳақида хабар берган эдик. Жавод Некунам "Санат Нафт"га қарши кечган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида яна бир маротаба Остон Ўруновнинг трансфери бўйича изоҳ берди.

Жавод Некунам: "Ўрунов бизга керак эмас деганимни исботлаб беринг. Айрим бир шахсларда аудио исбот бор эди-ку. Ўша аудио хабарни оммага тарқатингларКўрайлик-чи, ким Ўрунов бизга керак эмас деган экан. Мен Остон Ўрунов ва яна иккита эронлик футболчини жамоа қўшиб олиш кераклигини кўп маротаба айтгандим. Ўруновнинг ва иккита эронлик футболчи менга керак эди. Ўрунов трансфери бўйича ҳеч қандай ҳаракат қилмадик ва у "Персеполис"га йўл олди"

 


Шунингдек маҳаллий журналист Жалолиддин Машарипов "Истиқлол" сафига келиб қўшилганидан сўнг Остон Ўрунов вариантидан воз кечилгани ҳақида савол берганди. Жавод Некунам журналистнинг саволига қўйидагича жавоб берди.

"ОЧЛдаги "Навбаҳор" - "Нассажи" ўйинидан кейин мен Ўруновни сотиб олишимиз керак дедим. Бунга олти ой бўлди. Мавсум якунига кўра Остоннинг  "Навбаҳор" билан шартномаси тугаши ва биз ушбу ўйинчини ўз сафимизга қўшиб олишимиз кераклигини илтимос қилгандим. Остоннинг шартномаси учун 200 минг АҚШ долларидан кўпроқ сарфлашимиздан қатъий назар, мен ушбу футболчини ўз сафимизга қўшиб олишимиз кераклигини айтгандим. Расман хат жўнатдим ҳам. Машарипов эса эркин агент эди ва биз уни ўз сафимизга қўшиб олдик" - деди бош мураббий


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика