Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди
02 окт 22:43
Янгиликлар
Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди
ФИФА Президенти Жанни Инфантино нима сабабдан Исроил мамлакати терма жамоалари халқаро мусобақалардан четлатилмагани сабабини очиқлади.
"ФИФА футболнинг кучини одамларни бирлаштириш учун ишлатишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, бутун дунёда бўлаётган можаролар сабабли жабр кўраётганлар ҳақида ҳам ўйлаймиз. Энг муҳими эса тинчлик ва одамларнинг бирдамлигидир.
ФИФА мамлакатларнинг геосиёсий муаммоларини ҳал қилиб бера олмайди, ташкилот бутун дунё аҳолисини бирлаштириши, уларнинг маданиятли бўлишини, гуманитар қадрини тушунтира олиши керак", - деди Инфантино ФИФА расмий сайтига.
Олдинроқ Фаластин ва Исроил ўртасида бўлаётган можаролар сабабли Исроил мамлакати термаларининг халқаро мусобақалардан четлатилиши борасида маълумотлар тарқалганди. Кейинчалик бу масала кун тартибидан олиб ташланди.
Ўхшаш янгиликлар
12:32
ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди 3
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар