UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  3 21:21Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" - "Фенербахче" ўйини учун таркиблар эълон қилинди  3 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  3 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  3 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  5 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  2 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  2 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  33 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  11 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  8 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0

Испанияда ушбу мавсум чемпиони ким бўлади? (Мулоҳаза учун) Янгиликлар

Испанияда ушбу мавсум чемпиони ким бўлади? (Мулоҳаза учун)

“Кўк-аннорранг” фожеа. Ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигасидаги юришига якун ясаган “Барселона”, кеча Испания чемпионати 33-тур доирасида ҳам жуда муҳим бўлган очколарни бой берди.
Тата Мартино жамоаси мадридлик пешқадамлардан ортда қолиб кетти. Боз устига “Барса” олти йил деганда, энди кетма-кет икки ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олгани йўқ.

“Реал” йирик ҳисобда “Алмерия” устидан ғалаба қозониб (4:0) жамғарган очколари сонини 79тага етказиб олган бўлса, “Атлетико”да 32-турдан кейиноқ шунча очко тўпланганди. Бугун Диего Симеоне жамоаси “Хетафе” майдонига сафар уюштиради. Агар у ердан ғалаба билан қайта олса, “қаймоқранглилар”дан 3, каталонияликлардан 4 очко илгарилаб кетади ва якка пешқадамликни сақлаб қолади.
Хуллас чемпионлик пойгаси авж палласига чиқди. 



“Матрасчилар” қолган турларда очко йўқотмайдиган бўлса,  38-турдаги “Барселона”га қарши ўйингача ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши ҳам мумкин. Аммо текис йўлдаги ҳар бир қоқилиш рақиблар, айниқса “Реал” учун айни муддао бўлиши эҳтимоли юқори.

Қуйида ҳар уч клубнинг қолган турлардаги рақибларини келтириб ўтамиз.

“Атлетико Мадрид”: “Эльче”,  “Валенсия”, “Леванте”, “Малага”, “Барселона”.

“Реал Мадрид”: “Вальядолид”, “Осасуна”, “Валенсия”, “Сельта”, “Эспаньол”.

“Барселона”: “Атлетик Билбао”, “Вильярреал”, “Хетафе”, “Эльче”, “Атлетико Мадрид”.



Хўш, сизнингча ушбу мавсум Испания чемпиони ким бўлади? Сўнгги вақтдарда муваффақиятсизликларга дуч келаётган бўлса-да, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиб, бутун эътиборини Испания чемпионатига қаратиш имконига эга бўлган Тата Мартинонинг “Барселона”сими?

Ушбу мавсумда ажойиб ўйинлари билан кўпчилик меҳрини қозонган, Испания чемпионатида шохсупа учун курашнинг янада қизиқарли бўлишига сабабчи бўлган, кучли ҳарактерли, жангчилик ҳислатига эга бўлган “Атлетико”ми?



Мавсум аввалида жамоага ўз ўйин фалсафасини сингдириш жараёнида натижа борасида ностабил бўлган, бироқ мавсумнинг иккинчи ярмида ажойиб ўйинлар кўрсатиш билан бир қаторда, барқарор натижаларни ҳам қайд этиб келаётган Карло Анчелоттининг “Реал”ими?

Фикрларингизни қуйироқдаги изоҳолар учун ажратилган жойда қолдиринг.

П.С. Одоб доирасидан чиқилса дарҳол блок бўласиз!


Аброр Қодиров.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика