UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Испания трибуналар босими олдида ожиз қолди. Марокашликларга ҳаттоки Қатар амири текин чипталар тарқатганми? Янгиликлар

Испания трибуналар босими олдида ожиз қолди. Марокашликларга ҳаттоки Қатар амири текин чипталар тарқатганми?

Мундиалнинг навбатдаги сенсацияси қандай юз берди.

ЖЧ-2022нинг асосий сенсацияларидан бири

Узоқдан қараганда Марокаш ва Испания терма жамоалари, табиийки уларнинг мухлисларининг ҳам, либослари рангини ажратиш қийин. Бироқ илк сониялардан тушунарли бўлдики, трибуналарда шу оқшом марокашликлар тахминан беш баробар кўпроқ эди. 

Чипта сотиб ололмаган марокашлик ишқибозларга учрашувдан аввал мамлакат Футбол Федерацияси президенти ва ҳаттоки Қатар амири ҳам (мингга яқин) чиптани текинга тарқатишди – бунинг учун мухлис паспортини кўрсатиши кифоя эди. 

Натижада, марокашликлар ўз севимлиларини шунчалик иштиёқ билан олдинга чорлаб, рақибни аёвсиз ҳуштаклар ёмғирида қолдиришардики, Испания меҳмон жамоа сифатида Касабланкада тўп тепмаяптими ўзи, деб қолардингиз. 

Ўйин Қатардалигини фақатгина "Education City" стадионининг ажойиб (баъзан ҳатто керагидан ортиқ совутиб юбораётган) совутиш тизими эслатиб турарди. 

Бироқ бу асосан марказий секторлардаги ҳолат, дарвозалар ортида эса, айнан ўша ерларда энг фаол марокашлик мухлислар жойлашганди, бу ЖЧ-2022 1/8 финали эканлигини унутиб ҳам қўйишганди чоғи. Айнан ўша ишқибозлар оловли мухлислик Марокашнинг рақиб олдида классдаги камчилигини йўққа чиқаришга уринишарди ва ишонасизми, улар буни уддалашди. 

Пенальтилар серияси олдидан испанларга эътибор бердингизми? Ҳар ҳолда трибунадан уларни кўриб, ачиниб кетишингиз аниқ эди – бошлар эгилган, футболчиларнинг ҳаёли жойида эмасди. Улар шундоқ ҳам икки соат давомида марокашлик футболчиларнинг астойдил қаршилиги ва трибуналардан, ҳар томондан янграган тўхтовсиз ҳуштаклардан тинкаси қуриганди. Энди эса яна сериядаги пенальти юки – қаторасига учинчи ЖЧдаги омадсизлик ўйи, 50/50 бўлиб турган вазият. 

Назаримда, бу учрашув яна бир жиҳати билан бошқаларга ўхшамайди. Мен Туркия, Греция ва Жанубий Америка стадионларида бўлганман, бироқ мухлислар ўйинга бу қадар катта таъсир ўтказганини эслай олмайман – испанлар ҳар томондан бўлаётган бундай босим остида ўзи ўрганган футболини кўрсатишга қанчалик қийналаётгани трибуналардан ҳам сезиларди. 

Шунингдек, пенальтилар серияси ғолибининг қайси жамоа бўлиши биринчи зарбагача бунчалик аниқ бўлиб қолгани ҳам ёдимга келмаяпти. Испаниянинг охирги имконияти охирги сониялардаги ўша вазият эди. 

Ундан кейин эса психологик кураш кетди, Испанияда эса ўзига нисбатан бундай агрессив муҳитда имконият деярли қолмаганди. 

"Биз дахшатли ўйин ўтказдик, – деди учрашувдан кейин Валид Реграги. Ваҳоланки, у Марокаш термаси бошқарувини уч ой аввал қўлга олган, –  Футболчилар барча кўрсатмаларни бажаришди. 



Биз чарчашимизни билардик, лекин охиригача курашдик ва энди тарихда қоламиз. Мен бу ғалабани Марокаш халқига бағишлайман, аммо биз унга бунданда кўпроғини бермоқчимиз.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашисиз ғалабага эришиб бўлмасди. Биз ҳар сонияда мухлисларимизни эшитиб турдик ва ажойиб натижага эришдик. Кўп югурдик, тер тўкдик, яхши ҳимояландик, яна бизнинг таркибда дунёнинг энг яхши киперларидан бири бор". 

Ўйиннинг асосий қахрамони – Яссин Буну – қўшимча қилди: "Пенальти — бу доимио сезгирлик ва бироз омад. 

Жамоа 120 дақиқа давомида жуда катта кўламдаги ишни бажарди. Концентрацияни сақлаб қола олдик ва тўпга эгалик қилишни яхши кўрадиган жамоага қарши қўпол хатоларга йўл қўймадик. 

Ҳозир навбатдаги ўйинга ҳам яхши ҳолатда етиб бориш учун тикланиш жараёнига эътибор қаратамиз". 


Учрашувдан кейин футболчилар хурсандчиликдан жамоа мураббийини кўкларга отишди ва барча мухлисларга ташаккур билдириш мақсадида трибунарларни айланиб чиқишди. Шу сабабли Марокаш термаси ишқибозлари Хакимининг якуний зарбаситдан 20 дақиқа ўтибгина стадиондан чиқишди.

Бунгача Марокаш Жаҳон чемпионати 1/8 финалига бир мартагина – 1986 йилда чиқа олган. Бу сафар эса – чорак финал (камида). 


Эслатиб ўтамиз, 1/4 финалда Марокаш 10 декабрь куни Португалия билан рўбаро келади.

Марокко

Юссеф Эн-Несири - 42'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/4-тур

10/12/2022, 20:00

0
:
1
Тугади

Португалия

Стадион: Al Thumama Stadium, 44198 томошабин

Бош ҳакам: Facundo Tello

45'
90'
42'  Юссеф Эн-Несири
42'  Яхья Аттийят Аллах
57'  Ромен Саисс (Ашраф Дари)
65'  Селим Амалла (Валид Кеддира)
65'  Юссеф Эн-Несири (Бадр Банун)
70'  Ашраф Дари
82'  Хаким Зиеш (Закария Абухлал)
82'  Софьян Буфаль (Яхья Жабран)
90'  Валид Кеддира
90'  Валид Кеддира
51'  Рафаэл Геррейру (Жуан Канселу)
51'  Рубен Невеш (Криштиану Роналду)
69'  Отавио (Витинья)
69'  Гонсалу Рамуш (Рафаэл Леау)
79'  Диогу Дало (Рикардо Орта)
87'  Витинья
 


Денис Романцов

Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Фото: Gettyimages.ru/Catherine Ivill, Julian Finney, Alexander Hassenstein

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика