Исмоил Гонсалвеш "Пахтакор" машғулотида иштирок этди (ФОТО)
04 фев 2018 17:11
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/304533_original.jpg)
![](/upload/storage/304533_220.jpg)
Исмоил Гонсалвеш "Пахтакор" машғулотида иштирок этди (ФОТО)
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби жума кунидан "Жар" стадионида машғулотларни бошлади.
Бу ҳақда "шерлар" расмий сайти хабар берди.
Тошкентликлар қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олган португалиялик Исмоил Гонсалвеш жамоанинг машғулотларига қўшилди.
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Хитойда ўтказилган U23 Осиё чемпионати иштирокчиларига бир ҳафталик таътил берди. Чунки ушбу ўйинчилар ўтган мавсум якунлангандан сўнг умуман дам олишмаганди.
Машғулотлар кунига бир ёки икки маҳалдан ўтказилмоқда. 7 февраль куни назорат беллашуви ўтказилиши мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар