UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  4 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди? Янгиликлар

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди?

Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда кечган ўртоқлик учрашувида "Турон"ни мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг жиззахликларнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Сўғдиёна" мавсумни жуда яхши бошлади ва шундай давом эттирмоқда. Лекин олдинда жамоани жиддий рақибларга қарши учрашув кутаётганини унутмаслигимиз лозим...

- Суперлигага тайёргарлигимиз аъло даражада бўлганди. Ортда қолган ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилдик. Олдинда "Пахтакор" билан осон бўлмаган ўйинимиз бор. Ортда қолган давр мобайнида 4та ўртоқлик ўйинидла майдонга тушдик. Барчаси самарали ва фойдали бўлди. Биринчи даврани қолган тўртта учрашувини ғалаба билан якунламоқчимиз. 

- Мана шу тўртта турда "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий кучини кўрамизми? 

- Тўртта кучли жамоа билан ўйнайди, шунга ўхшаш ҳар хил фикрларни эшитяпмиз. Биз олдиндаги барча баҳсларга жиддий қараймиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Ўз вақтида терма жамоада тўп тепган футболчи сифатида Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин қандай фикр билдира оласиз?

- Бизнинг футболчиларни Саудия Арабистони ўйинчиларидан ҳеч қандай кам жойи йўқ. Устун томони бор, лекин кам эмас.  Барчанинг нияти битта, у ҳам бўлса терма жамоани Жаҳон чемпионатида кўриш.  

- Мазкур учрашувга кўпроқ қайси томондан тайёргарлик кўриш керак, деб ўйлайсиз?

- Жисмоний тайёргарлигимиз зўр бўлса, Саудия Арабистонини ютса бўлади. Бу томондан улардан кучлимиз. 

- Жасур Ҳасановнинг 38 ёшда ҳам барқарор ўйнаётганини сири нимада?

- Ҳар бир футболчининг ўзининг тайёргарлиги бор. Масалан мен ўйиндан-ўйинга икки ҳисса куч билан ҳозирлик кўраман. Шуни эвазига ҳали ҳамон тўп тепиб келяпман. 

- Чемпионатимизда ўрнингизни босадиган футболчини кўряпсизми?

- Албатта топилади. Исмини айтмайман. Лекин 2-3та номзодлар бор. "Бунёдкор", "Пахтакор" жамоаларида шундай футболчилар тўп тепмоқда.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика