UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  1 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  1 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  3 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20

Ислом Тўхтахўжаев: “Боруссия”га қарши ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ютдик” Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: “Боруссия”га қарши ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ютдик”

Айни пайтда Австрияда йиғин ўтказаётган “Локомотив” клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевдан қисқа интервью олдик.
- Австрия йиғини давомида асосан нималарга эътибор қаратиляпти?
- Австрия йиғини давомида ҳар икки кунда ўртоқлик ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Шунинг учун бўлса керак, йиғин орқали мураббийимиз жисмоний тайёргарлигимизни яхшилашга катта эътибор қаратяпмиз. Машғулотлар қизиқарли ўтяпти. Таркибга янги келганлар ҳам жамоа машғулотларида астойдил ҳаракат қилишмоқда.

- Йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдинглар. Шу ҳақида фикрлариз қандай?
- Ҳа тўғри. Биз ҳозирча икки жамоага қарши майдонга тушдик. Шулардан дастлабкиси Чехиянинг ''Бюрн'' жамоаси бўлди. ''Бюрн''га қарши баҳсда жамоамиз яхши ҳаракатланди деб ўйлайман. Лекин ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи беллашувда "Боруссия" Дортмунд ёшларига қарши майдонга тушдик. Бу ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ туфайли ғалаба қозондик деб ўйлайман. Шуни айтиб ўтардимки, бу баҳсларда ютуқ ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Ушбу ўйинлар орқали мураббий янги ўйинчиларни кўздан кечириб олишга ҳаракат қилади.

Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика