Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ОКМКга ўтди
10 июл 2023 22:05
Янгиликлар
Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев ОКМКга ўтди
Суперлига клубларимиз ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш ишларини давом эттиришмоқда.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК клуби таркибни 2 нафар тажрибали футболчи билан тўлдирди.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев ОКМК жамоасига ўтишди. Ҳар икки ўйинчи бироз аввал олмалиқликлар билан шартнома имзолашган.
Ҳар иккала футболчига Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлаётган эди. Жумладан, чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Навбаҳор" ҳам уларга жиддий қизиқиш билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Тўхтахўжаев бунгача Қатарнинг "Ал Гарафа" клубида, Сардор Мирзаев эса Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоасида тўп тепиб келаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар