Ислом Кенжабоев: "Насаф" билан ўйин куни стадионда жой қолмайди"
13 фев 2022 08:55
Янгиликлар
Ислом Кенжабоев: "Насаф" билан ўйин куни стадионда жой қолмайди"
"Навбаҳор"нинг Антальяда олиб бораётган йиғини давом этади.
Самвел Бабаян шогирдлари кеча иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби 1:0 ҳисобида таслим этилган ўйиндан сўнг "лочинлар" ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга ўз фикрларини билдирди.
"Қайрат" жамоасида янгиликлар кўп эканлиги маълум. Таркибни бутунлай алмаштиришган. Кўпроқ ёшларга эътибор қаратишмоқда. Иккинчи бўлимга чиқишимдан олдин мураббийимиз кўпроқ қанотлардан кириб, вазиятлар яратишимни таъкидлади. Шунда жамоага осонроқ бўлади.
"Насаф" билан ўйинлар доим жанговар ва қизиқарли кечган. Бу ўйин куни стадионда жой қолмайди. "Алай", "Турон" билан ўртоқлик ўйинларида бунинг исботини кўрдик",- дейди Ислом Кенжабоев.
Фикрлар