UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Ислом Исмоилов: "Нефтчи" билан ўйинда мўжиза яратиш учун бугундан тайёргарликни бошлаймиз" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Нефтчи" билан ўйинда мўжиза яратиш учун бугундан тайёргарликни бошлаймиз"

Про лига 19-турдан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳаво совуқ бўлишиига қармасдан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизн ғалаба билан табриклайман. Клубимиз кичик худуда жойлашган, мана шу худудни тарихини ярата олдик деб ўйлайман. Ҳозирча иккинчи ўринни нақд қилдик. Олдимизда "Нефтчи" билан бўладиган финал учрашуви кутмоқда. Ғалаба қозониб тарих эмас мўжиза яратиш учун бугундан тайёргарликни бошлаймиз. Мазкур тўқнашув йил ўйини бўлиши шубҳасиз. Бугун "Динамо" билан ўйинни ютган таркибни дастлабки дақиқалардан майдонга туширдик. Буни мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширдик. Бу нарса яна бир бор ўзини оқлади. Ўйинни ҳужумкор тарзда бошладик, илк дақиқалардар ташкил қилган прессинг ҳисобига пенальти ишладик. Отабек Ҳайдаров жамоамиздаги биринчи голини урди. Аввалги учрашувларда ҳам унда қатор вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмаётган, қайсидир маънода руҳий тушкунлик бор эди. Ҳужумчимизнинг елкасидаги барча оғир юклар тушди деб ўйлайман. Голдан кейин жамоалар ўйинни ташаб юбораётганини кўпчилик таъкидламоқда. Бизда ҳам худди шундай нарса бўлди.Лекин йигитларга раҳма айтаман. Улар берилган кўрсатмаларни бажариб бера олишди. Тартибли футбол ва жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик",- дейди Ислом Исмоилов.

- Футболимизда битта ғалати одат бор. Мураббий жамоани Про лигадан Суперлигага олиб чиқадида, лицензия ва бошқа сабаблар билан жамоада ишлай олмайди. Жамоа Суперлигага йўлланма олса сизда бундай тўсиқлар бўлмайдими?

- Ёш мураббий бўлсамда раҳбарият ишонишда давом этмоқда. Мен каби ёш мураббийларга жамоани қўрқмасдан ишониб топширишди, имкониятлар яратиб беришди. Уларнинг ишончини оқладик деб ўйлайман. Жамоа олдига қўйилган вазифани деярли уддаладик. Мавсум бошида Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган эди. Олдинда "Нефтчи" билан баҳс бор. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лицензия масаласида ҳозирда ҳужжатларни барча нарсаларни федерацияга тақдим қилганмиз. Про лицензиясига ўқиш бошланса албатта ўқиймиз. Суперлигада ҳам қанчадан қанча Про лицензияси йўқ мураббийлар ишламоқда. Ўйлайманки Ўзбекистон футбол ассоциацияси шароит яратиб беради. Чунки биз ўсаётган ёш авлодмиз. 

- Жамоангиз таркибида бир қатор иқтидорли футболчилар бор. Улар майдонда сиз истаган нарсани кўрсатиб бера оладиган даражага келишди. Таркибни кучайтириш мақсадида бошқа жамоалардан кўз остингизга олган ўйинчиларингиз борми?

- Жамоа Суперлигага чиқадиган бўлса ҳозир қўл остимдаги футболчиларга ишонишимни айтганман. Шунинг учун ҳали ҳеч нарсани режалаштирганим йўқ. Агар улар Суперлигага чиқиш вазифасини бажара олсалар мен сўзимда тураман. Ярим мавсум имконият бераман, чунки Суперлига бу даражаси бошқа мусобақа. Агар нимадир ўхшамаса таркибни кучайтиришимни таъкидлаганман. Лекин биз ҳали Суперлигада эмасмиз. Қолганини вақт кўрсатади. Футболчилар биз истаётган нарсани энди мавсум охирида тушуниб етишмоқда. Чиройли ўйин кўрсатмоқдамиз. Айрим футболчилар билан икки йилдан бери ишлаяпмиз. Биз янги футболчиларни олиб келиб тушунтиргунимизча вақт кетади. 

- Жамоа қишки йиғинни қаерда ўтказишни режалаштирмоқда?

- 2021 йилги режа дастурини тузиб чиққанмиз. Буни яқин кунларда раҳбариятга тақдим қиламан. Йиғинни қаерда ўтказишимиз қайси ўринни эгаллашимизга боғлиқ. Элитага чиқадиган бўлсак раҳбариятдан хорижда йиғин ўтказишни сўраймиз. Агар кейинги йил Про лигада иштирок этадиган бўлсак энг яхши вариант Тошкентда йиғин ўтказиш. Буни ўйлаш учун ҳали эрта деб ўйлайман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика