UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  33 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Ислом Аҳмедов: "Об-ҳаво кўпроқ рақибга салбий таъсир кўрсатади" Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: "Об-ҳаво кўпроқ рақибга салбий таъсир кўрсатади"

Бугун “Локомотив” ва “Насаф”ни жорий йилдаги илк расмий ҳамда шу билан бирга аҳамияти юқори бўлган ўйин кутиб турибди.
Тошкентда “темирйўлчилар” Қувайтнинг “Қувайт СК”ни қабул қилса, қаршиликлар Қатарда “Ал Жаиш” меҳмони бўлади. Кўпчилик интиқлик билан кутаётган мазкур ўйинлар жамоаларимиз учун ҳал қилувчи баҳс саналади. Ўйиндан олдин айрим мутахассисларнинг фикрларини билиш мақсадида уларни суҳбатга тортдик. Мусоҳабамиз дастлаб ОФК инструктори Ислом Аҳмедов билан кечди.

- Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйинда об-ҳавонинг инжиқлиги ўйинга ўз тасирини ўтказиши аниқ. Шу боис ўйлайманки бугун жамоалар ёпиқ ўйин намойиш этади. Аслида ҳам бундай совуқ об-ҳавода футболчилардан очиқ ўйин кутиб бўлмайди. Майдон сирпанчик, тўпни назорат қилиш осон кечмайди. Лекин назаримда об-ҳаво вакилларимиздан кўра, кўпроқ рақиб жамоа футболчиларига салбий таъсирини ўтказади. Чунки бизнинг йигитларга бундай об-ҳавода футбол ўйнаш янгилик эмас. Олдин ҳам бундай шароитда ўйнашган. Шунинг учун қувайтликлар юртимизга келиши биланоқ об-ҳавонинг совуқлигидан руҳан синган бўлиши аниқ. “Локомотив”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолаганимиз билан бирибир ҳаммасини ўйин кўрсатиб беради. Очиғи. Бу йил “темирйўлчилар” ўз сафини юлдуз футболчилар эвазига кучайтирган бўлсада, бугун аниқ ютади деб бўлмайди. Чунки етакчи ўйинчилар бир-бирлари билан тўлиқ тушуниб кета олишдими? Жамоа ўз ўйинини топа олдими? Мавсмуга тайёргарлик ишлари бир,бир ярим ой давомида бўлди. Бу вақт ичида мураббий футболчиларни қай даражада тайёрлай олди? Бу каби саволларга учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси ортда қолганидан кейин жавоб олиш мумкин.  

- “Насаф”нинг сафардан ижобий натижа билан қайтишини таҳмин қила оламан. Сабаби Рўзиқул Бердиев у ерда руҳий жиҳатдан ҳаммасини изга солган. Ўтган йили “аждарлар” шахсан менда яхши таассурот қолдирди. Якдил жамоа шаклланган. Шунинг учун бемалол айта оламанки, “Насаф” Қатарда ўз ўйинини кўрсата олса, ғалаба қозона олади.
Умуман олганда бугунги ҳал қилувчи ўйинларда ҳар иккала клубимизга омад тилайман. Қолганини ўйин кўрсатади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика