UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4

Ислом Аҳмедов 21-тур олдидан мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолади Янгиликлар

Ислом Аҳмедов 21-тур олдидан мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолади

Маълумки бугун олий лиганинг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтади. ОФК инструктори Ислом Аҳмедов мазкур учрашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.
Олмалиқ – Нефтчи 60х40
“Олмалиқ” бугун ютади. Негаки, мезбонлар бир жамоа бўлиб 3-4 йилдан бери шаклланиб келмоқда. Майдонда нима қилишни билади. Фарғонада эса аксинча бу йил ўзгаришлар кўп бўлди. Таркиб янгитдан тузилди. Қолаверса мавсум давомида раҳбарият ўзгарди. У ерда вазият енгил эмас уларга. Қолаверса “Олмалиқ”нинг ғалаба қозониши муҳим.  

Машъал – Динамо. 60х40.
Бу ўйинда муборакликлар ютади деб айтган бўлардим. Чунки уларда жамоавий ўйин кучли. Тўғри, индивидуал томондан унчалик мақтана олмайди, лекин жамоа ўз ўйин услубига эга. Боз устига “Машъал” бугун уйида ўйнайди. Ўз майдонида фақат ғалаба учун ўйнашини яхши биламан. Сабаби илгари ўзим ҳам бу клубда ишлаганимда, шундай бўлган. Тўғри, бугун “Динамо”га ҳам очко зарур. Улар қуйи ўринларни тезрок тарк этиш пайига тушиб қолган. Самарқандликларда яқинда мураббий ўзгарди. Лекин улар ҳар бир учрашувда бир хил савияда ўйнай олмайди. “Машъал” устози Хомяков эса бир неча йиллардан ишлаб келмоқда. Бу орада у ката ишларни бажарди. Мезбонларнинг энг катта ютуғи ҳам шу. Муборакликларнинг жисмоний жиҳатдан етакчилар қаторида дейиш мумкин. Агарда майдонда футбол ўйналса “Машъал” ютади деб ўйлайман.

Қизилқум – Локомотив. 49х51.
Жуда қийин ўйин бўлади. Мезбонлар ғалабага ҳаракат қилиши табиий. “Локомотив” эса юлдузли таркибга эга. Лекин ўйин қовушадими йўқми ҳамма гап шунда. Бугунги кунда “темирйўлчилар”га ғалаба муҳим. Чунки улар чемпионлик учун курашмоқда. Очко йўқотишни истамайди. “Қизилқум” ҳам яхши жамоа. Ўз майдонида осонликча таслим бўладиган клуб эмас. Рақибга осон бўлмайди. Қизиқарли ўйин бўлади.

Андижон – Навбаҳор. 51х49.
Водий дербис ҳар доим жамоаларнинг турнир жадвалида нечанчи ўринда бораётган бўлишидан қатъий назар, жангавор руҳ остида ўтади. Ҳозир “Навбаҳор”нинг бош мураббийи терма жамоа билан бирга. Бу нарса наманганликларга таъсир қилади. “Андижон”да яқинда раҳбарият ўзгарди. Қолаверса мураббийлар штаби ҳам янгитдан тузилди. Гесс олдин Андижонда ишлаган ва у жамоанинг имкониятини билади. Бугун у ғалаба учун ўйнайди. Андижонда ўзим ҳам илгари ишлаганман. У ерда одамлар футболни жуда яхши кўради. Тушунаман бу йил мухлислар жамоанинг ўйинидан ҳафа. Чунки катта эхтимол билан жамоа яна қуйи лигага тушиб кетмоқда. Лекин бугун футболчилар олдидаги асосий вазифа ғалаба қозониб, ишқибозларга яхши кайфият улашишдир. Қолгани кейинги масала. Ўйлайманки “Андижон”да яхши футболчилар йиғилган. Фақат тўғри тактика танлаб, уларни қандай ўйната билиш лозим. “Навбаҳор” бугунги кунда рақибидан кучли. Лекин шунга қарамай мезбонлар ғалаба қозонади деб ҳисоблайман. Бу борада андижонликларга омад тилайман.

Сўғдиёна – Металлург. 55х45.
Жиззахликлар руҳий томондан ўйинга қандай тайёрланишни жуда яхши билади. Таркибда юлдузлар йўқ. Лекин жамоавий ўйин бор. Ҳар бир рақиби билан тенгма-тенг курашмоқда. Бугун “Сўғдиёна” ютса керак. Лекин қийин бўлади. “Металлург” ҳам кучли жамоа. Охирги пайтларда бу жамоа ҳақида танқидий мақолалар кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам бекободликлар бугун Зоминдан уч очко билан қайтишга бор кучини берса ажаб эмас. Мезбонлар эса олий лигада қолиши учун очко йўқотмалиги зарур. Акс ҳолда имконияти янада пасайиб кетиши турган гап.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика