UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  0 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  2 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  16 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

Исландия 17 йилдан сўнг яна йирик ҳисобда ютқазди Янгиликлар

Исландия 17 йилдан сўнг яна йирик ҳисобда ютқазди

Швейцария терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасидаги уй учрашувида Исландияни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу Исландия терма жамоасининг сўнгги 17 йилдаги энг йирик мағлубияти бўлди. 2001 йилнинг 6 октябрь куни исландияликлар меҳмонда ЖЧ-2002 саралаши доирасида худди шу (0:6) ҳисобда Данияга ютқазишган эди. 

XXI асрда Исландия икки бор ўз дарвозасидан 6тадан тўп ўтказиб, мағлубият аламини тотиб кўрган: 2002 йилнинг мартида ўртоқлик учрашувида Бразилиядан 1:6, 2004 йилнинг июнида Англиядан ҳам 1:6 ҳисобида енгилган. 

Швейцария эса шу йилнинг ўзида иккита ўйинда рақибларини 6:0 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлди. “Банклар юрти” жамоаси 27 март куни ўртоқлик учрашувида Панамадан устун (6:0) келганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика