UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  5 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2

Исламбек Сейтназаров: "Суперлигага чиқиш ниятимиз бор, аммо..." Янгиликлар

Исламбек Сейтназаров: "Суперлигага чиқиш ниятимиз бор, аммо..."

Про лига 4-туридан ўрин олган "Андижон" – "Арал Самали" (4:0) учрашуви якунланди.

Ўйиндан кейин "Арал Самали" спорт директори Исламбек Сейтназаров фикрларини билдириб ўтди. 


"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги баҳсларда омад тилайман. Биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", – деди Исламбек Сейтназаров. 

- Бугунги қайдномадан бош мураббий Тимур Турдиев ўрин олмади. Қолаверса, жамоа шифокори ҳам йўқ... 

- Тимур Турдиев Про лицензиясига ўқимоқда. Ҳозир Қозоғистонда. Шифокоримиз Нукусда. Шифокор бор, фақат спорт шифокори йўқ. Ҳозирча ёрдамчи мураббий ҳам йўқ. 

- "Арал Самали" 20 йилдирки, Суперлигада қатнашаётгани йўқ. Бу борада мақсад борми?

- Албатта, ниятимиз бор, аммо стадионимиз, қароргоҳимиз тайёр эмас. 

- Футболчилар илк дақиқалардан мағлубиятга учраши аниқдек иштиёқсиз ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

- Ғалабага бўлган иштиёқ бор. Жамоамиз аъзоларининг ярми ўзгарди. Таркибимизда ўтган йилги ўйинчилардан 5-6 нафари қолди. Йигитлар сўзсиз ютуқ учун ҳаракат қилишди, бироқ ҳаммаси кутилганидек бўлиб чиқмади.

- Клуб раҳбарияти жамоага эътибор қаратяптими?

- Ҳозирда Қорақалпоғистонда Биринчи лигада ва Про лигада жамоалар бор. Биз хусусий секторга қарашлимиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика