

"Жамоа натижага эришмаяпти, у кучсизланди деб айтиш осон. Аммо таркибимиз ўтган мавсумдаги каби рақобатбардош, шунчаки ҳамма футболчилар сафимизда эмас. Бундан ташқари, биз сўнгги дақиқаларда тез-тез гол уриб турардик, ҳозир эса омад етишмаяпти" - дейди Иско.



