

"Янги йил байрами олдидан кайфиятим анча яхши. Жуда бахтлиман, шу боисдан қишки трансферлар ойнаси вақтида ҳеч қаерга кетмайман. Яна кўплаб совринлар ютиш учун фаолиятимни Мадридда давом эттиришни истайман", - деди Иско.
Олдинроқ Иско "Манчестер Сити"га ўтиши борасида маълумотлар берилганди.



