Иско келажаги борасида бир қарорга келди
23 ноя 2020 12:55
Янгиликлар
Иско келажаги борасида бир қарорга келди
Ярим ҳимоячи Иско қишки трансферлар ойнасида жамоадан кетишни истаётганини "Реал" раҳбариятига айтиб қўйди.
"El Larguero" хабарига кўра, 28 ёшли хавбек "қироллик клуби"да келажаги йўқлигини сезиб турибди. У ушбу мавсумда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шунингдек, Зинедин Зидан билан муносабатлар ҳам ёмонлашган.
Олдинроқ клубдагилар ҳам футболчининг сотилишини режалаштираётгани борасида маълумотлар тарқаганди. Испаннинг трансфер нархи 60-70 млн евро атрофида бўлиши мумкин.
Иско ушбу мавсумда 7 ўйинда қатнашди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзида якунланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар