UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:55ОПЛ. "Сабаҳ" "Турон" меҳмони бўлмоқда, Умаралиев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  1 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  4 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  31 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди Янгиликлар

Искандеров, Шомуродов, Ҳамдамов, ва Шукуров нима учун Нукусга борди? Равшан Хайдаров жавоб берди

Нукус шаҳрида ўтказилган спорт фестивалига Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Хайдаров ҳам ташриф буюрди.

Биз фестивал доирасида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Таассуротларимиз ажойиб. Болалар кунига атаб Қорақалпоғистонда жуда катта байрам тадбирлари ўтказилди. Эрталабдан бери биз ҳар хил ёшдаги боллар билан кўришдик, боғча очилишида қатнашдик. Биз бу ерга жуда катта делегация билан келдик. Мен билан бирга Жамшид Искандеров, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуровлар келиб мана шундай болажонларга мастер-класслар ўтиб, байрам улашдик.

Бугунги кунимизни охирида ўсмирлар терма жамоамиз, Хоразм ва Қорақалпоғистон жамоалари билан ўйинлар ўтказди. Ўйлайманки бу тарғибот, футбол тарғиботи. Бу соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўлимиздан келганича Қорақалпоғистонда ўтказдик.


Футболчиларни бу ерга олиб келганимизни сабаби футболчилар ёшлар учун ўрнак, уларга интилиб, сизлар ҳам шундай футбол ўйнасангизлар, шу даражага етишишларини кўрсатиш ҳисобланади. Президнеитмиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан ҳаммамиз унумли фойдаланишимиз керак.

Биз болаларга ҳозирги футболчиларнинг мисолида кўрсатишимиз керакки, қандай қилиб мана шундай даражага етишиши мумкинлигини. Тадбирмизни номи ҳам ҳар битта болага имкон бериш мазмунида ўтказиляпти. Ўйлайманки имкониятдан болалар тўғри фойдаланиб, мураббийлар тўғри хулоса чиқариб, улар билан ишлаш борасида тажриба орттиришса ҳозирги чемпионларнинг кети узилмайди".


Фурқат Юсупов ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика